Daryo

Лаваш хамири ва қиймадан иштаҳаочар таом тайёрланг

Егуликни таъбга кўра соус билан истеъмол қилиш мумкин

1 дақиқа ўқиш44 406 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Yandeks Dzen”

Энди фастфуд таомларини сотиб олишнинг кераги йўқ. Шунчаки лаваш хамиридан уй шароитида иштаҳаочар егулик тайёрлаш мумкин.

Фото: «Яндекс Дзен»
Керакли маҳсулотлар:
  • Лаваш хамири − 2 дона;
  • Қийма гўшти − 300-400 грамм;
  • Пишлоқ − 200 грамм;
  • Пиёз − 1 дона;
  • Саримсоқ − 1 бўлак;
  • Тухум − 1 дона;
  • Кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:

Пиёз ва саримсоқ майда тўғралади. Қийма гўштига тўғралган маҳсулотлар, кўкат, туз ва зираворлар солиб, яхшилаб аралаштирилади. Сўнгра лаваш хамири тенг иккига бўлиниб, юзасига қиймали аралашма бир текисда ёйиб чиқилади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Қийма устига қирғичдан ўтказилган пишлоқ жойлаштирилади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Аввал хамирнинг икки чети букланади ва рулет шаклида думалоқланади. Шунда хамир четидан масаллиқлар чиқиб кетмайди.

Фото: «Яндекс Дзен»

Барча хамирлар шу тарзда тайёрлаб олинади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Хамирнинг юзаси юмшоқ ва қизариб пишиши учун тухум сариғи суртилади.

Фото: «Яндекс Дзен»

Печга 180 даражага, ўрта қисмга қўйилади. Агар иложи бўлса, дастлабки 15 дақиқа давомида лаваш егуликларни қандолат қоғозда ўраб қўйиш мумкин. Шунда егуликнинг гўшти янада мазали пишади, шунингдек, лаваш хамири қаттиқ бўлмайди. Егулик яна 35 дақиқадан сўнг иссиқ ҳолатида истеъмол қилиш мумкин. Ёқимли иштаҳа!

Фото: «Яндекс Дзен»
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар