Daryo

Ўзбекистонлик машҳурларнинг опа-сингиллари нима иш қилади? (фото)

Гулсанам Мамазоитованинг опаси бор эканлигини кўпчилик билмайди

3 дақиқа ўқиш292 989 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг опа-сингиллари қайси соҳаларда фаолият юритади? Журналист Наргиза Муродова таниқли хонанда ва актрисаларнинг опа-сингиллари ҳақида маълумот тўплади.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиеванинг якка-ю ягона Лазиза исмли опаси бор. Хонанда ундан ниҳоятда миннатдор. Боиси опаси ўз фарзандларидан ортиб, синглисининг икки ўғлининг парваришига ҳам алоҳида аҳамият беради. Юлдуз бекалар вазифаларини бажаришда, албатта, опаси билан маслаҳатлашади.

Фото: Instagram / @yulduz_turdiyeva_official

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда опа-сингилларга бойлиги билан ижодкорлар орасида ажралиб туради.  Унинг Азиза исмли синглиси опасига ҳавас қилиб санъат соҳасини эгаллади. Бир қарашда опа сингилни бир-биридан ажратиш мушкул. Улар бир-бирига жуда ўхшайди. Ҳозирда Азиза ижоддан бир муддат чекланиб, фарзандинининг тарбияси билан банд.

Фото: Instagram / @ziyodasinger

Актриса Асал Шодиеванинг Робия исмли синглиси бор. У опасидан фарқли равишда болалигидан санъатга қизиқмаган. Робия бугунги кунда косметолог сифатида фаолият юритади. У оилали, бир нафар ўғил фарзанди бор.

Фото: Instagram / @asal_shodiyeva
Фото: Instagram / @asal_shodiyeva

Хонанда Лола Йўлдошеванинг ҳам икки синглиси бор. Катта синглиси Анора бир неча йил аввал русийзабон телебошловчиси сифатида фаолият юритарди. Ҳозирда тўрт фарзанднинг онаси бўлган Анора бир неча йилдан буён АҚШда истиқомат қилади. У Instagram’даги шахсий блогини юритади. Оиланинг кенжа фарзанди Асал ҳам Инста-блогер. Асалнинг Амир исмли ўғил фарзанди бор.

Фото: Instagram / @anora_ilyosova
Фото: Instagram / @anora_ilyosova
Фото: Instagram / @asalya_yuldasheva

Актриса Ситора Алимжонованинг биргина опаси бор. Дилдора Ҳошимова тақдир тақозоси билан Жанубий Кореяга турмушга чиққан, ҳозирда у икки фарзанднинг онаси. Асли журналистикага қизиққан Дилдора корейс телевидениясида қатор телелойиҳаларга бошловчилик қилган. Сўнгги йилларда эса синглиси ёрдамида ўзбек кино санъатида ҳам ўз ўрнини топишга ҳаракат қиляпти. У  «Миллий» телеканалида эфирга узатилган «Севги» сериалида ҳам суратга тушган.

Фото: Instagram / @sitora_alimjonova
Фото: Instagram / @sitora_alimjonova

Жасур Умировнинг синглиси Гули Умирова Instagram’да блог юритади. Унинг саҳифасини 55,9 минг киши кузатади. Гули саҳифасига оилавий суратларини жойлаб боради.

Фото: Instagram / @guli_umirova
Фото: Instagram / @guli_umirova

Ёш актриса Дурдона Қурбонованинг синглиси Рухшона Қурбонова қўшиқчиликка қизиқади. Рухшона айни кунларда мусиқа мактабида таҳсил олади ва Instagram орқали ижод намуналарини ҳавола этиб боради. Унинг кузатувчилари сони 66 мингдан ортиқ.

Фото: Instagram / @durdona_qurbonova

Хонанда Муниса Ризаева оиласида уч қиз эканлигини кўплаб интервьюларида айтиб ўтган. Синглиси Карима Ризаева қатор телелойиҳаларга продюссерлик қилган. У ҳам худди опаси сингари бизнесга жуда қизиқади. Уларнинг катта опаси Камила бир неча йил аввал оиласи билан Лондон шаҳрига кўчиб кетган. У интерьер дизайни билан шуғулланади ва шахсий агентлигини ҳам ташкил этган. Бундан ташқари, у хорижда ўзбек миллий безакчилик санъати тарғиботи билан ҳам шуғулланади.

Фото: Instagram / @munisarizayeva
Фото: Instagram / @munisarizayeva

Озода Нурсаидованинг ҳам ягона, Нилуфар исмли синглиси бор. Нилуфар ёшлигидан опасининг карьерасига ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилган. Анча йиллар аввал кўнглида хонандаликка меҳр уйғониб, қўшиқ ижро этиб кўрди. Аммо муваффақиятсиз кечган илк уриниш уни бу фикридан қайтарди. Бир ўғилчаниг онаси бўлган Нилуфар ҳозирда опаси Озода Нурсаидованинг ёрдамчиси сифатида фаолият юритади.

Фото: Instagram / @nilufarhon_nursaidova

Хонандалар Лола ва Шаҳло Аҳмедовалар оилада уч қиз. Лоланинг синглиси, Шаҳлонинг опаси Зулайҳо Туркияда ўз карьерасини ривожлантириш устида ишламоқда. У имиж стилистикаси ва фотографликка қизиқади.

Фото: Instagram / @shahlo_ahmedova

Хонанда Отабек Муҳаммадзоҳид Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг акаси эканлигини кўпчилик билади. Аммо унинг ўзидан бир неча ёш катта опаси борлигини хонанданинг аксарият мухлислари билмаса керак. Гўзалхон банк ходими ва у Фарғонада истиқомат қилади. Болалигидан ҳисоб-китобга уста бўлган Гўзалхон олийгоҳга имтиёзли равишда ўқишга қабул қилиниб, ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлган.

Фото: Гулсанам Мамазоитованинг шахсий архивидан
Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кинолокация: “Гуллар ва гуноҳлар” турк сериали қаерда суратга олинган?

Кеча, 18:37

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

“Оғзида иккита ҳотдог, орқасига эса пропан ўрнатганлар трендда”— хонанда Жўрабек ҳозирги ўзбек санъати аянчли аҳволда эканлиги ҳақида

22-Сентабр, 12:35

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

Эд Ширан концертидаги можаро ортидан саҳнада кўз ёшларини тия олмади: гастрол пайтида нима бўлди?

22-Сентабр, 10:53

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

Капурлар сулоласи тақиқларини бузолган, исми Лев Толстой қаҳрамони шарафига қўйилган ҳинд актрисаси Карина Капур 46 ёшда

21-Сентабр, 15:50

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

Оддий инсонлар билан оила қурган Голливуд юлдузлари

19-Сентабр, 18:56

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

Хитой қандай қилиб ўзининг энг гўзал актрисасидан воз кечди? Фан Бинбин ва киносаноатни ларзага солган можаро

17-Сентабр, 17:55

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

Том Ҳарди 49 ёшда: бир пайтлар ашаддий гиёҳванд бўлган йигит қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди?

15-Сентабр, 17:40

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

Бир-бирини кўргани кўзи йўқ Голливуд юлдузлари

30-Август, 12:47