Daryo

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 20 миллиондан ошди

Шундан 12 миллион 914 киши тузалган, 734 минг нафари вафот этган

1 дақиқа ўқиш40 824 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Дунё бўйича коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 10 август ҳолатига кўра, 20 миллиондан ошди. Бу ҳақда Worldometers сайтида келтирилган маълумот гувоҳлик бермоқда.

Фото: Getty Images

Унга кўра, дунёда ушбу вирус билан касалланганлар сони 20 миллион 44 минг нафарни ташкил этмоқда. Шундан 12 миллион 914 киши тузалган, 734 минг нафари вафот этган.

Сўнгги суткада коронавирусга чалиниш бўйича қарийб 220 мингта янги ҳолат аниқланган. Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Ҳиндистон (62 минг киши), АҚШ (қарийб 48 минг киши) ва Бразилияда (22 минг киши) қайд этилган. Шу вақт давомида 4798 киши коронавирус асоратларидан вафот этган.

Коронавирус ташхиси қўйилганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда бўлиб, коронавирусга чалинганлар сони 5 миллиондан ошган. Кейинги ўринларни 3 миллиондан ортиқ киши билан Бразилия, 2 миллиондан ортиқ киши билан Ҳиндистон эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 3 август куни 18 миллионга, 7 август куни 19 миллионга етганди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар