Daryo

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 19 миллиондан ошди

Дунё бўйлаб 713 813 бемор ушбу касаллик оқибатларидан вафот этган

1 дақиқа ўқиш45 108 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Mgorod

Дунё бўйича коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 19 миллиондан ошди, 713 мингдан ортиқ одам эса вафот этди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Фото: Mgorod

Айни вақтда касалланганларнинг умумий сони 19 021 922 кишини ташкил этмоқда.

Дунё бўйлаб 713 813 бемор ушбу касаллик оқибатларидан вафот этган. Энг кўп ўлим ҳолатлари АҚШ (162 804), Бразилия (98 644) ва Мексикада (50 517) қайд этилган.

Коронавирус ташхиси қўйилганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда бўлиб, деярли 5 миллионта ҳолат қайд этилган. Кейинги ўринларни Бразилия (2 912 212) ва Ҳиндистон (2 027 074) эгаллаган.

Дунёдаги коронавирусга чалинганлар сони 3 август куни 18 миллионга етганди. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар