Daryo

Бразилия АҚШ каби ЖССТни тарк этиш билан таҳдид қилди

Таъкидланишича, ЖССТ яширин ғоя билан ишламаслиги керак

1 дақиқа ўқиш55 588 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Бразилия президенти Жаир Болсонару АҚШ каби йўл тутиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан чиқиб кетишини маълум қилди, деб хабар беради Reuters.

Фото: Reuters

«Огоҳлантираман: Қўшма Штатлар ЖССТдан чиқди ва биз ҳам келажакда шу каби вариантни кўриб чиқамиз», — дейди Болсонару.

Президентнинг таъкидлашича, ЖССТ яширин ғоя билан ишламаслиги керак, акс ҳолда Бразилия ташкилотни тарк этади. «Бизга соғлиқни сақлаш борасида нима қилиш кераклигини четдан туриб ўргатадиганлар керак эмас», — дейди Бразилия президенти.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатишини эълон қилганди. Орадан бир ҳафта ўтгач, Хитой ЖССТга қўшимча 30 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилган. Кейинчалик 26 апрелда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео эса Fox News телеканалига берган интервьюсида Америка ЖССТни молиялаштириш масаласига бошқа қайтмаслиги мумкинлигини билдирган. 17 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштириш қисман тикланиши мумкинлигини маълум қилди. 29 майда эса АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан муносабатларни тўхтатди. Мавзуга доир: 
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар