Daryo

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди

Эпидемия бошланганидан буён АҚШда 1,69 миллиондан ортиқ киши касалланган

1 дақиқа ўқиш44 323 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP Photo

АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Фото: AP Photo

Умумий ҳисобда эса дунё бўйича 353 минг киши коронавирусдан вафот этди. АҚШдан ташқари касаллик қурбонлари сони Буюк Британия (37,5 минг), Италия (33,1 минг), Франция (28,6 минг) ва Испанияда (27,1 минг) юқори.

Эпидемия бошланганидан буён АҚШда касалланганларнинг сони 1,69 миллион кишидан ошган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Жанубий Америка коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоғига айланди. Мазкур минтақада жойлашган Бразилия касалланганлар сони бўйича Россиядан ўзиб кетди ва дунёда иккинчи ўринга чиқди. Мавзуга доир:

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар