Daryo

Россия қурилиш вазири ва унинг ўринбосарида коронавирус аниқланди

«Коронавирус ташхиси компьютер томографияси натижасидан кейин қўйилган», — дейилади вазирлик хабарида

1 дақиқа ўқиш53 226 кўришлар0 изоҳ0
Vladimir Yakushev Foto: “TASS”

Россия қурилиш вазири Владимир Якушев топширган таҳлиллар коронавирусга мусбат натижа кўрсатди ва у касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги каналига таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.

Владимир ЯкушевФото: «ТАСС»

Хабарга кўра вазир ўринбосари Дмитрий Волков ҳам COVID-19’га чалинган.

«Коронавирус ташхиси компьютер томографияси натижасидан кейин қўйилган», — дейилади вазирлик хабарида.

Якушев шаҳар касалхоналаридан бирида даволанаётганини тасдиқлаган. «Ҳамкасблар билан телефон орқали алоқада бўламан», — деган қурилиш вазири. Якушев йўқлигида вазир вазифасини бажариш Никита Стасишин зиммасига юкланган.

Аввалроқ Россия бош вазири Михаил Мишустиннинг коронавирус юқтириб олгани маълум бўлган. Унинг ўзи бу ҳақда президент Владимир Путин ўтказган онлайн мажлисда ахборот берганди. Ҳукумат раҳбари ўзни яккалаш тартибига ўтган вақтида унинг ўрнига бош вазир вазифасини бажаришни биринчи ўринбосари Андрей Белоусовга топширишни сўраган. Кейинчалик Путин ушбу таклифга розилик билдириб Белоусовни бош вазир вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолаган. Мавзуга доир:  COVID-19 пандемияси дунёнинг деярли барча мамлакатларини қамраб олди. ЖССТ маълумотига кўра ер юзида 3,1 миллиондан ортиқ одам коронавирус юқтириб олган, шундан 218 мингдан кўпроқ қисми касаллик оқибатида вафот этган, миллиондан ортиқ киши инфекциядан тузалган. Касалланганлар кўплиги бўйича уч етакчи давлат АҚШ, Испания ва Италия бўлиб турибди.

Россия касалланганлар сони бўйича 8-ўринда. COVID-19 114 431 нафар одамда қайд этилган (суткалик ўсиш суръати 7,4 фози), 13 мингдан кўпроқ одам коронавирусдан тузалган. Касаллик 1169 нафар россияликнинг ўлимига сабаб бўлди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар