Daryo

Жорж ва Амал Клуни коронавирус билан курашиш учун 1 млн доллар ажратди

Ушбу маблағ олтита турли ташкилот томонидан бўлиб олинади

1 дақиқа ўқиш87 994 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Cosmopolitan

58 ёшли Голливуд актёри Жорж Клуни ҳамда унинг 42 ёшли рафиқаси Амал бутун дунёда ҳукм сураётган таҳликали вазиятга беэътибор бўлмади. Улар вирус билан курашиш учун шахсий маблағларидан бир миллион доллардан кўпроқ пул ажратди, деб хабар берди Cosmopolitan.

Фото: Cosmopolitan

Ушбу маблағ олтита турли ташкилот томонидан бўлиб олинади. Амал ва Жорж ушбу маблағ Голливуддаги артистлар, созандалар ҳамда телевидение ишчиларига берилишига, улар учун пандемиянинг зарарли таъсирини енгиллашитиришига умид қилмоқда.

Юлдузли жуфтлик 200 минг долларни кино ва телевидение фондига (MPTF), SAG-AFTRA ва Лос-Анжелес мэри фондига берган.

Жорж Клуни соҳа ишчиларини қўллаб-қувватловчи ҳамда COVID-19 билан боғлиқ харажатларни қоплашни кўзда тутувчи MPTF фонди аъзоси ҳисобланади.

Фото: Cosmopolitan

SAG-AFTRA фонди кам таъминланган артистларга шошилинч молиявий ёрдам ва тиббий суғурта тақдим этиш билан шуғулланади.

Мэр фонди эса коронавирусга қарши курашаётган касалхоналарга зарур тиббий жиҳозлар хариди учун маблағ ажратади.

Қолган маблағлар Ливан озиқ-овқат банки, Италиянинг Ломбардо шаҳри маъмурияти, Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тенг миқдорда бўлиб олинади. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар