Парҳез тутиш учун хоҳиш ва мотивация бўлиши керак деган тушунча бор, аслида эса парҳезнинг қанчалик та’сир қилишида ёш, организмда метаболизм қандайлиги, генетика каби бошқа омиллар ҳам рол ўрнайди. Ҳар кимнинг организми, ёши ва гени турли экани нуқтаи назаридан парҳез ҳам ҳаммага ҳар хил таъсир ўтказади. Кимгадир шунчаки ширинликдан воз кечиш, бошқа бир одамга бўлса 16 соат оч юриш ёки рационига оқсил қўшиш керак бўлади. Elle нашрининг ёзишича, Стенфорд тиббиёт мактаби олимлари тадқиқот ўтказиб, парҳез самарадорлигини ошириш учун 3 универсал қоида ишлаб чиққан.

Мавзуга доир: Ўрта ер денгизи парҳези 2020 йилда дунёдаги энг яхшиси деб топилди
Тўйимли маҳсулотларни танлаш керак
Таомномага балансловчи маҳсулот қўшиб парҳезни «алдаш» мумкин. Табиий ва сифатли маҳсулотлар хусусан балиқ, сабзавотлар, ширин бўлмаган мевалар, ўсимлик ёғи кабиларни истеъмол қилиш керак. Масалан, пишлоқ ўрнига авакадо ейиш керак чунки ушбу мева витаминларга бой ҳисобланади.
Оқ ундан тайёрланган таомлардан воз кечинг
Чунки бундай таомлар сиз интилаётган вазн рақамидан фақат ва фақат узоқлаштиради. Яхшиси, дон маҳсулотларидан тайёрланган нонни, қуймоқ ва панкейк тайёрлаш учун бодом унини танланг.








