Daryo

Туркиялик машҳур мураббий Фотиҳ Теримда коронавирус аниқланди

Бу ҳақда 66 ёшли мутахассиснинг ўзи маълум қилди

1 дақиқа ўқиш74 288 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Getty Images

Туркиянинг «Галатасарой» футбол клуби бош мураббийи Фотиҳ Терим коронавирусга чалинди. Бу ҳақда 66 ёшли мутахассиснинг ўзи маълум қилди.

Фото: Getty Images

«Тиббий текширувлар менда коронавирус борлигини кўрсатди. Айни дамда касалхонада шифокорлар назоратидаман. Хавотир олманг», — дея ёзади Терим.

Терим 2017 йилдан буён «Галатасарай»ни бошқариб келади. У шунингдек, «Фиорентина», «Милан» клублари ва Туркия терма жамоасидаги фаолияти билан ҳам машҳур.

Пандемия деб тан олинган Хитой коронавируси билан айни пайтга келиб 380 мингдан ортиқ киши зарарланди. Қурбонлар сони 16,5 мингга етди. Туркияда эса 24 март ҳолатига 1,5 мингта коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилган, 37 киши ҳалок бўлган. Мавзуга доир:
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар