Daryo

Болливудча урф: Таниқли ҳинд актрисалари қандай кийинади?

Болливуд актрисаларининг кийиниш услуби мода танқидчилари нигоҳида

2 дақиқа ўқиш186 030 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Cosmopolitan

Болливуд актрисаларини киноларда башанг кийинган ҳолда кўриб ўрганиб қолганмиз. Улар суратга олиш майдончалари ташқарисида, одатий ҳаётда қандай кийинади? Cosmopolitan нашри шу ҳақда материал тайёрлади.

Фото: Cosmopolitan

Айшвария Рай

Болливуднинг энг ёрқин актрисаларидан бири Айшвария Рай бир неча таниқли брендларнинг юзи ҳам ҳисобланади. Шунинг учун унинг ҳар бир образи мода танқидчилари назоратида бўлади.

Айшвария ҳар доим тартиб билан кийинади, хоҳ у тантанабоп кийим бўлсин, хоҳ кундалик либос бўлсин, дид билан танлайди.

Фото: Cosmopolitan
Фото: Cosmopolitan

Приянка Чопра

Приянка аёллик гўзалликларига урғу берувчу кийимларни маъқул кўради. У мухлисларини тез-тез янги образлар билан ҳам хушнуд этиб туради.

Фото: Cosmopolitan
Фото: «ModaGid.ru»

Анушка Шарма

Анушка ўз услубини тез-тез янгилаб турадиган актриса. У янги образларни ўзида синаб кўришдан чўчимайди. Анушка ҳиндча либосларни кийишни ҳам маъқул кўради.

Фото: Cosmopolitan

Дипика Падуконе

Болливуд актрисалари орасида ҳам классик услубни маъқул кўрувчилар топилади. Дипика бунга ёрқин мисол. Актриса тантанали тадбирларга ҳам камтарона кийинади, кундалик ҳаётда ҳам оддийгина кийимларни танлайди.

Фото: Cosmopolitan
Фото: Cosmopolitan

Сонам Капур

Ҳиндистоннинг машҳур киночилар сулоласи вакиллари Сонам ва Карина Капурнинг кийиниш услуби бир-бирига ўхшаб кетади. Улар кийиниш услубида классик ва замонавий услубни мужассамлаштиради.

Фото: Cosmopolitan
Фото: Cosmopolitan

Карина Капур

Кенг елкали кийимлар, паеткалар, ёрқин ранглар — ушбу қайноқ трендлар Сонам ва Каринани ҳам четлаб ўтмаган. Шунинг учун бутун дунёдаги минглаб мода ихлосмандлари Сонам ва Каринанинг кийиниш услубини уларнинг Instagram’и орқали кузатади.

Фото: Cosmopolitan
Фото: Cosmopolitan
Фото: Cosmopolitan

Мавзуга доир: Болливуд юлдузлари Instagram’даги постларидан қанча ишлаб топади?

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар