Daryo

Apple бир вақтнинг ўзида иккита ҳамёнбоп iPhone тақдим этади

Мутахассислар iOS 14 операцион тизимининг кодида бу ҳақида маълумот берувчи белгиларни аниқлаган

1 дақиқа ўқиш50 126 кўришлар0 изоҳ0
Foto: EPA

Apple компанияси бир вақтнинг ўзида иккита ҳамёнбоп iPhone’ни тақдим этади, деб хабар берди «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Таъкидланишича, мутахассислар iOS 14 операцион тизимининг кодида бу ҳақида маълумот берувчи белгиларни аниқлаган.

Янги операцион тизимнинг кодлари орасида 4,7 ҳамда 5,5 дюймли экранга эга қурилмалар ҳақида маълумот борлиги тахмин қилинмоқда. Миш-мишларни ҳисобга олган мутахассислар Apple бир вақтнинг ўзида iPhone SE’нинг бирданига икки авлодини яратиш устида иш олиб бормоқда деган хулосага келган.

Гаджетлар iPhone 9 ҳамда 9 Plus номларини олиш эҳтимоли мавжуд, аммо бу ҳақида аниқ маълумот йўқ. Компания охирги марта бир вақтнинг ўзида иккита қурилмани 2017 йилда тақдим этганди — iPhone 8 ва 8 Plus.

Маълумотларга кўра, иккала қурилма ҳам IPS-экран, Touch ID’ли Home тугмасига эга бўлади ва Apple Pay функциясини қўллаб-қувватлайди. Гаджетларга Apple A13 Bionic процессорлари ўрнатилиши мумкин.

Мавзуга доир: Apple компанияси асосчиси Стив Жобснинг фарзандлари меросдан маҳрум бўлади

Эслатиб ўтамиз, Apple раҳбари коронавирус туфайли ишчиларга уйдан ишлашга рухсат берган, Хитойдан ташқаридаги барча дўконларини икки ҳафтага ёпмоқда.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар