Daryo

Хитойда коронавирус пандемияси қачон тугаши маълум қилинди

Таъкидланишича, 2020 йилнинг июнь ойига бориб коронавирус пасайишни бошлайди

1 дақиқа ўқиш485 300 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Reuters

Янги турдаги COVID-19 коронавирус пандемияси 2020 йилнинг июнь ойига бориб пасайишни бошлайди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси махсус экпертлар гуруҳи раҳбари Чжун Наншанга таяниб, Commercial Times хабар берди.

Фото: Reuters

Унинг сўзларига кўра, бу касаллик тарқалишига қарши курашиш учун барча кучларни сафарбар этилишини талаб қилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитой ҳудудида коронавирус юқтирганларнинг умумий сони 80 793 кишини ташкил этиб, улардан 62 793 нафари соғайишга муваффақ бўлган. Эпидемия мамлакатнинг 3169 фуқаросини ҳаётдан олиб кетган. Шунга қарамай Хитойдаги эпидемиологик вазият тобора яхшиланмоқда. Хусусан, касалланган фуқароларнинг салкам 78 фоизи соғайди. Карантин ўчоғида жорий этилган карантин енгиллаштирилди. Мавзуга доир:  Ўзбекистон эса Россиядан коронавирусни аниқловчи тест тизимларини олди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианне Куппенс Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши эҳтимоли юқори эканини қайд этди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар