Daryo

Италияда коронавирусдан вафот этганлар сони минг нафардан ошди

Италия Европада COVID-19 коронавирусига чалинган фуқаролар сони бўйича етакчилик қилмоқда

1 дақиқа ўқиш53 875 кўришлар0 изоҳ0
ANSA

Италияда 12 март ҳолатига кўра, бир сутка ичида 189 нафар одам COVID-19 коронавирусидан вафот этган. Касаллик қурбонларининг мамлакатдаги умумий сони 1016 нафарни ташкил қилади. Бу ҳақда ANSA нашри хабар берган.

Фото: ANSA

12 март оқшоми ҳолатига кўра, Италияда 12 839 нафар одам коронавирус билан касалланган, бу бир кун аввал 11 март куни қайд этилган кўрсаткичдан 2249 нафарга кўп. 1258 нафар одам ушбу инфекциядан тузалган.

Италия Европада COVID-19 коронавирусига чалинган фуқаролар сони бўйича етакчилик қилмоқда. Маҳаллий ҳукумат вакиллари фуқароларнинг мамлакатда ҳудуддан ҳудудга ўтиб юришини чеклаб қўйган, мактаблар, дўконлар ва ресторанлар ёпилган. Шунингдек, Италияда барча оммавий тадбирлар бекор қилиниб, фуқароларга уйдан чиқмаслик тавсия этилган. Мавзуга доир:  Россия ҳукумат фармойиши билан 13 мартдан бошлаб Италиядан келган хорижликларнинг мамлакат ҳудудига киришига вақтинчалик тақиқ қўйган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар