Daryo

Қозоғистонда коронавирус туфайли оммавий тадбирлар бекор қилинди

Аввалроқ Қозоғистон президенти коронавирус сабабли 8 март концертини бекор қилган эди

1 дақиқа ўқиш41 986 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган оммавий тадбирлар коронавирус туфайли бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сўзларига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилди. Ҳукумат махсус профилактика чораларини амалга оширишга киришди. Оммавий тадбирлар бекор қилинади. Озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган товарлар билан таъминлашда узилишлар бўлмайди. Кичик ва ўрта бизнес зарар кўришининг олдини олиш муҳим», — деб ёзади Тўқаев Twitter’да.

Тўқаевнинг айтишича, «асосийси — фуқаролар саломатлиги». «Бирга ҳамма нарсани енгамиз», — дея қўшимча қилган президент.

Аввалроқ Қозоғистон президенти коронавирус сабабли 8 март концертини бекор қилган эди.

Қозоғистоннинг бош санитар шифокори Жандарбек Бекшиннинг маълум қилишича, мамлакатда коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ дастлабки ҳолат 11—16 март кунлари оралиғида қайд этилиши мумкин.

Мавзуга доир: ЖССТ коронавируснинг пандемия даражасига етганини маълум қилди

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар