Daryo

Озарбайжонда коронавирус сабаб Наврўз байрами тадбирлари бекор қилинди

Мамлакатда Наврўз муносабати билан 20 мартдан 27 мартгача дам олиш кунлари эълон қилинади

1 дақиқа ўқиш46 590 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Vzglyad”

Озарбайжон ҳукумати мамлакатда Наврўз байрами тадбирларини ўтказишни бекор қилди. Бу ҳақда мамлакат коронавирусга қарши курашиш бўйича оператив штабига таяниб, «Интерфакс.аз» хабар берди.

Фото: «Взгляд»

Штаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан маслаҳатлашувлардан сўнг барча оммавий тадбирларни бошқа вақтга кўчиришга қарор қилди.

Озарбайжонда Наврўз байрами муносабати билан 20 мартдан 27 мартгача дам олиш кунлари эълон қилинади.

Маълумотларга кўра, Озарбайжонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 13 та ҳолат қайд этилган. Аввалроқ Озарбайжонда коронавирус сабабли барча ОТМ ва мактаблар вақтинча ёпилган эди.

Дунёнинг 110 дан ортиқ мамлакатларида коронавирус инфекцияси тарқалгани сабаб Тошкентда ўтиши режалаштирилган Tashkent Law Spring халқаро юридик форуми ҳамда 12—16 март кунлари ўтказилиши лозим бўлган «Зиёрат туризми ҳафталиги» қолдирилган. Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусни яшириш имконсизлиги, агар касаллик мамлакат ҳудудида қайд этиладиган бўлса, унга қарши кураш учун дори воситаларининг захираси, шунингдек, профилактика бўйича имкониятлар етарли эканини билдирган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар