Daryo

Трамп маслаҳатчисининг фикрича Илон Маск ёшлар учун намуна эмас

АҚШ президенти маслаҳатчиси Маск Apple корпорацияси асосчиси Стив Жобснинг мутлақо акси эканлигини билдирди

1 дақиқа ўқиш34 612 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sputnik

Facebook бошқаруви аъзоси ва АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси Питер Тиль SpaceХ раҳбари Илон Маскни одамлар учун намуна сифатида кўрсатадиган сифатларга эга эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: Sputnik
Тильнинг фикрича Маскга ўхшашга интилиш ва ундан қайсидир ҳислатларни олиш мушкул, шу сабабли ҳам ёшлар бундай қилишга уриниб ҳам кўрмаяпти. АҚШ президенти маслаҳатчиси Маск Apple корпорацияси асосчиси Стив Жобснинг мутлақо акси эканлигини билдирди.

Мавзуга доир: Илон Маск технологиялар оламидаги энг ғайратли шахс деб топилди

Шунингдек, у ёш авлод вакили учун коллеж ётоқхонасидаги хонасидан чиқмасдан ҳам компьютер компаниясига асос солиши мумкинлигини таъкидлади. Мавзуга доир:  Аввалроқ 1993 йилда ўлдирилган наркобарон Пабло Эскобарнинг акаси Маск билан плагиат масаласи бўйича судлашишини айтган. Унинг сўзларига кўра Илон Маск The Boring Company’да Escobar Inc’нинг қуроллар конструкциясини нуқта, вергулигача кўчириб олган.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар