Daryo

АҚШдаги SpaceX майдонида ёнғин содир бўлди

Ёнғин Starship космик кемасининг прототипи синовдан ўтказиладиган ҳудудда содир бўлгани айтилмоқда

1 дақиқа ўқиш38 308 кўришлар0 изоҳ0
Foto: SpaX

Американинг Флорида штатида жойлашган SpaceX компаниясига тегишли майдонда ёнғин содир бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: SpaceX

Маълумотларга кўра, ёнғин Starship космик кемасининг прототипи синовдан ўтказиладиган ҳудудда содир бўлган.

«Коко шаҳридаги SpaceX майдонида ёнғин содир бўлди, ўт ўчирувчиларнинг тезкор ҳаракати билан хавф бартараф этилди», — дейди SpaceX матбуот котиби Жеймс Глисон.

Аввалроқ, SpaceX глобал интернет учун учирилган учта сунъий йўлдошни йўқотиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинроқ, Starlink тизими орқали учирилган 60 та сунъий йўлдошнинг саккизтаси бошқарувсиз қолгани маълум бўлди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар