Daryo

Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги муддати яна ўзгарди

Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифаси вакили Шоҳжаҳон Эргашев ўзининг фаолиятидаги 17-жангини июнь ойида ўтказадиган бўлди

1 дақиқа ўқиш45 846 кўришлар0 изоҳ0
Foto: BoxNation

Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Шоҳжаҳон Эргашев (16 та ғалаба, 14 та нокаут) ўзининг фаолиятидаги 17-жангини июнь ойида ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.

Фото: БохNation

Маълумотларга кўра, Эргашев 9 июнь куни Москвада бўлиб ўтадиган бокс оқшомида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалига Шоҳжаҳон Эргашев 13 апрель куни рингга чиқиши маълум бўлганди. Аммо жанг бекор бўлгани ҳақида ҳеч қандай хабар берилмади ва жанг ўтказилмади. Кейинроқ спортчи 17 май куни АҚШда рингга чиқишини маълум қилди ва бу жанг ҳам номаълум сабабларга кўра ўтказилмади.

9 июнь санаси Шоҳжаҳон томонидан эълон қилинаётган учинчи муддат саналади.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта 15 февраль куни америкалик Майкл Фоксни (19 та ғалаба, 1 та мағлубият, 5 та нокаут)  очколар ҳисобига мағлубиятга учратганди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар