Daryo

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков ҳибсга олинди

Олдинроқ унга коррупцияда айблов эълон қилинган ва яшаш манзилини тарк этмаслик чораси белгиланганди

1 дақиқа ўқиш44 446 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Sputnik

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исаков Первомайск туман суди қарори билан тергов тугагунга қадар ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакат миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

Фото: Sputnik

Олдинроқ унга коррупцияда айблов эълон қилинган ва яшаш манзилини тарк этмаслик чораси белгиланганди. Суд 5 июнь куни бу чорани ўзгартирди. Энди Сапаров Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тергов изоляторида сақланади.

Исаков Хитойнинг ТBEA компанияси манфаатларини илгари сурганликда айбланмоқда. Гап Бишкек иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш жараёни ҳақида кетмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар