Daryo

ОАВ: Украина бош прокурори Шокин истеъфо берди

Аввалроқ президент Порошенко Вазирлар маҳкамаси, бош вазир Яценюк ва бош прокурор Шокиндан истеъфога чиқишни сўраган эди

1 дақиқа ўқиш5 408 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Korrespondent.net”

Украина бош прокурори Виктор Шокин президент Пётр Порошенкога лавозимидан истеъфога чиқиш ҳақидаги аризасини топширди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Фото: «Корреспондент.net»

Бу ҳақда «Украинская Правда» нашри бош прокуратурадаги манбасига таяниб хабар берди. «Шокин истеъфо берди», — деди нашр суҳбатдоши.

Маълумотни Пётр Порошенко блоки фракциясидан халқ депутати Мустафа Найем ҳам тасдиқлади.

Аввалроқ президент Порошенко Вазирлар маҳкамаси, бош вазир Яценюк ва бош прокурор Шокиндан истеъфога чиқишни сўраган эди. Кейинроқ Украина Олий Радаси бош вазир Арсений Яценюк раҳбарлигидаги Украина Вазирлар маҳкамасига ишончсизлик ҳақидаги қарор лойиҳасини ёқлаб овоз бера олмагани хабар қилинди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар