Daryo

Қодиров Charlie Hebdo карикатурачиларини ярамаслар деб атади

Унинг таъкидлашича, ҳалокат қурбонларининг «яқинлари ва қариндошлари, бутун мамлакат дард-аламлари устидан кулишнинг бундан ортиқроқ йўлини топиб бўлмайди»

1 дақиқа ўқиш13 110 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “Gorodskoitelegraf.ru”

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия самолётининг Мисрдаги ҳалокати мавзусида карикатуралар чоп этган Франциянинг Charlie Hebdo газетаси ходимларини ярамаслар деб атади. Қодиров бу ҳақдаги фикрини ўз Instagram’ида баён қилди.

Фото: «Gorodskoitelegraf.ru»

Унинг таъкидлашича, ҳалокат қурбонларининг «яқинлари ва қариндошлари, бутун мамлакат дард-аламлари устидан кулишнинг бундан ортиқроқ йўлини топиб бўлмайди».

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Когалимавиа» компаниясига тегишли A321 йўловчи самолётининг Мисрдаги ҳалокати француз сатирик газетаси Charlie Hebdo карикатурасига мавзу сифатида хизмат қилди. Ўзининг провокацион мақолалари билан танилган нашрнинг янги сонида 224 кишини ҳаётдан олиб кетган фожиа мавзуси бирданига икки суратда акс эттирилган.

Кремлдагилар карикатураларнинг чоп қилинишини «таҳқирлаш» деб атади. «Бунинг на демократияга, на ўз фикрини эркин ифода қилишга, ҳеч нарсага боғлиқлиги йўқ — бу таҳқирлаш», — дея таъкидлади Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Charlie Hebdo’нинг бош муҳаррири Жерар Биар эса Песковнинг гапига жавобан таҳқирлаш тушунчаси нашр учун мавжуд эмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, Россия самолёти қулашига боғлиқ тасвирлар фожиа қурбонлари ёки фактлари устидан кулиш мақсадига эга эмас. «Бу расмларда карикатура персонажлари йўқ. Биз шунчаки ҳодисага изоҳ бериб, унга нисбатан нуқтаи назаримизни кўрсатяпмиз», — деди Биар.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар