Daryo

Луис Суарес Лионель Мессига ҳайдовчилик қилмоқда

Месси Испания Ла Лигаси 6-туридаги «Лас-Пальмас» билан учрашувда жароҳат олган эди

1 дақиқа ўқиш29 478 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Facebook / BolaVIP

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси жароҳати борлигига қарамай, клуб машғулотларига қатнашда давом этаяпти. Бу ҳақда «Barcablaugranes.com» маълумотига асосланиб, «Arena.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Barcablaugranes.com»

Бу ишни қилишда аргентиналик ҳамкасбига жамоадоши Луис Суарес кўмаклашаяпти. Месси жамоадошларининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб туриши учун Уругвай термаси форварди уни машғулотларга олиб келмоқда ва қайтариб олиб кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Месси Испания Ла Лигаси 6-туридаги «Лас-Пальмас» билан учрашув (2:1) вақтида жароҳат олганди. Энди у саккиз ҳафта майдонга туша олмайди (бу вақт ичида у 13 учрашувни ўтказиб юборади: 9 та клуб ўйини ва 4 та терма жамоа ўйинлари). Леонинг «Реал»га қарши 21 ноябрь куни ўтказиладиган «Эль-класико» ўйинигача сафга қайтиши тахмин қилинмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар