Daryo

Украина президентига мамлакат номини ўзгартириш таклиф қилинди

Июль ойи бошида Украина радикал партиясидан депутат Россия Федерациясини Россия деб аташни тақиқлашни таклиф қилган эди

1 дақиқа ўқиш11 508 кўришлар0 изоҳ0
Foto: vistanews.ru

Украинанинг Житомир вилояти Новоград-Волинский шаҳри мэри Владимир Загривий президент Пётр Порошенкога мамлакат номини Украина-Русь қилиб ўзгартириш таклифи билан мактуб йўллади, деб хабар бермоқда Meduza.

Фото: vistanews.ru

Новоград-Волинский шаҳар кенгаши сайтидаги хабарда Украина-Русь номи «украин халқидан унинг шонли тарихи билан биргаликда ўғриланиб, бир неча аср олдин ҳозирги зўравон давлат томонидан ўзлаштирилган»и ёзилган.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошида Украина радикал партиясидан депутат Оксана Корчинская Олий Радага Россия Федерациясини Россия деб аташни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар