Daryo

Яман президенти Аданни тарк этиб, номаълум томонга қараб қочди

Бунга шаҳарга хусийлар яқинлашаётгани сабаб бўлди

1 дақиқа ўқиш12 182 кўришлар0 изоҳ0
Foto: “RIA Novosti”

Яман президенти Абду Раббо Мансур Ҳодий Адан шаҳридаги бошпанасидан номаълум йўналишга қараб қочди, бунга шаҳарга хусийлар яқинлашаётгани сабаб бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

25 март куни аввалроқ исёнчи хусийлар Адандан 60 километр наридаги йирик авиабазага ҳужум қилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, исёнчилар шаҳарга 40 километр масофагача яқин келган. Гувоҳлар сўзларига кўра, шаҳардаги давлат хизматчиларига уйга кетиш ҳақида буйруқ берилган. Аданнинг баъзи фуқаролари қуролланиб олган.

Аввалроқ Саудия Арабистони Яман билан чегарасини мустаҳкамлаш мақсадида у ерга зирҳли техникаларни жойлаштираётганлиги хабар берилган эди.

Ўз навбатида, Яман президенти БМТ Хавфсизлик кенгашини Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлиги кенгашига Яман ва унинг халқини хусийлардан ҳимоя қилиш учун исталган ёрдамни, жумладан ҳарбий интервенсия қилишни сўралган мурожаат йўллангани ҳақида расман хабардор қилди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар