Daryo

Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю вафот этди

Мустақил Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю узоқ давом этган касалликдан сўнг 91 ёшида вафот этди

1 дақиқа ўқиш13 434 кўришлар0 изоҳ0
Foto: AP

Мустақил Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю узоқ давом этган касалликдан сўнг 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда мамлакатнинг амалдаги бош вазири, Ли Куан Юнинг ўғли Ли Сянь Лун ўз Facebook саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант».

Фото: AP

Сингапур давлатининг асосчиси бешинчи февраль куни ўткир зотилжам касаллиги билан шифохонага ётқизилган эди. Бош вазир матбуот хизмати 18 март куни Ли Куан Юнинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида баёнот берди.

Маълумот учун, Ли Куан Ю Сингапур ҳукумати тепасига 1959 йилда келган бўлиб, давлатни 1990 йилгача узлуксиз бошқарган. Айнан унинг даврида Сингапур қашшоқ давлатлар қаторидан чиқиб, дунёнинг молиявий марказларидан бирига айланган, аҳоли турмуш даражаси бўйича эса юқори учликдан жой олган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар