Daryo

Бугун Ўзбекистон—Уммон ўртасида иккинчи ўртоқлик ўйини ўтказилади

Бугун соат 19:00 да Тошкентдаги «Жар» стадионида Миржалол Қосимов шогирдлари Уммон термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

1 дақиқа ўқиш11 057 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 29 май куни соат 19:00 да Уммонга қарши яна бир ўйин ўтказади. Тошкентдаги «Жар» стадионида Миржалол Қосимов бошчилигидаги футболчилар Уммон термасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга чиқади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.

Ўзбекистон—Уммоннинг биринчи учрашувида. Фото: Twitter / UzbekistanФФ

Иккинчи ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида Максим Шацких, Улуғбек Бақоев ва Виктор Карпенко майдонга тушади. Эслатиб ўтамиз, бу футболчилар учун бугунги учрашув хайрлашув ўйини ҳисобланади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон—Уммон ўртасидаги Олмалиқ шаҳрида ўтказилган учрашувда 1:0 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонган эди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар