• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Навоий

    Навоийда 8 ёшли қизча ҳалок бўлишига сабабчи бўлган икки ҳайдовчи қамоққа олинди

    Навоий вилоятининг Хатирчи туманида 2-синф ўқувчиси автомобиль босиб кетишидан ҳалок бўлганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бунга сабабчи бўлган икки ҳайдовчи қамоққа олинганини маълум қилди.

    Фото: Видеодан кадр

    Маълум қилинишича, 1 июль куни соат тахминан 18:50 ларда фуқаро Н.А. ўзининг бошқарувида бўлган BYD Song русумли автомобилини Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлидан Зарафшон—Янгирабод йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган (ўзига олдиндан таниш бўлмаган) фуқаро Ф.А. бошқарувидаги BYD Song русумли автомобиль билан бир-биридан қувиб ўтишга ҳаракат қилган.

    Ушбу йўлнинг Хатирчи туман тиббиёт техникуми ёнидан ўтган қисмига келганда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёда кесиб ўтаётган, 2016 йилда туғилган қиз Ш.Ш.ни дастлаб фуқаро Н.А. бошқурувидаги автомобиль туртиб ўтган, сўнг, фуқаро Ф.А. ўз бошқарувидаги автомобиль билан уриб-босиб ўтиб ўтган.

    Оқибатда қизча мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.

    Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида иккала ҳайдовчи Н.А. ва Ф.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 4 июль куни уларга нисбатан айблов эълон қилиниб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва 5 июль куни уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳайдовчи Н.А. сўнгги бир йил давомида 12 маротаба тезликни ошириш, 1 маротаба йўл чизиғи талабларига риоя қилмаслик қоидабузарликларини содир этган. Ҳайдовчи Ф.А. эса сўнгги бир йил давомида бир маротаба транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга топшириш қоидабузарлигини содир этган.

    ЙТҲ натижасида вафот этган қиз Ш.Ш. 2016 йилда Хатирчи туманида туғилган. Тумандаги 14-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган. Онаси М.Ш. “Янгирабод” МФЙда яшовчи бобосиникига бир кун олдин қизалоқни олиб келиб, ўзи Тошкент шаҳрига ишлаш учун кетган.

    Бобо ҳамда буви 2010 йилда туғилган ўғли, тумандаги 14-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Н.Т. ҳамроҳлигида қизалоқни истироҳат боғига сайрга бориб келишига рухсат берган. Ҳолатга кўра, 2010 йилда туғилган Н.Т. аввал ўзи пиёдалар ўтиш жойидан ўтган ва бир оз ортда қолган, ҳали ўтишга улгурмаган қизалоқни чақирган. Қизалоқ транспорт воситаларининг ҳаракатига эътибор бермасдан, пиёдалар ўтиш жойига югуриб чиққан ва кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган.

    Қайд этилишича, ЙТҲ содир бўлган пиёдалар ўтиш жойида президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига асосан Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан тугмали светофор қурилмасини ўрнатиш дастурга 2024 йил 1-чорак якунига қадар киритилган бўлиб, маблағ ажратилмагани сабабли ҳозирги кунга қадар ўрнатилмаган.

    Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори номига Навоий вилояти ЙҲХБ томонидан 2024 йилда икки маротаба тугмали светофор ўрнатиш юзасидан тақдимномалар киритилган. Тақдимнома талаблари бажарилмагани учун Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 196-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

    08.07.2024, 13:05   Изоҳ (0)   30533
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда Nexia-3 йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган аёлни уриб юборди (видео)

    25.04.2024, 11:25

    Самарқандда “КамАЗ” аёл ва унинг икки фарзандини уриб юборди. Болалар воқеа жойида ҳалок бўлди

    06.06.2024, 11:59

    Самарқандда Damas икки пиёдани уриб юборди 

    11.06.2024, 08:20

    Навоийда 2-синф ўқувчиси автомобиль босиб кетишидан ҳалок бўлди

    05.07.2024, 11:43

    Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди

    05.07.2024, 18:01

    “Йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак” — жамоат фаоллари аянчли ЙТҲлар ҳақида

    05.07.2024, 20:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.