• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Central Asian University Марказий Осиёда таълим ва тиббиёт трансформацияси бўйича улкан лойиҳани эълон қилди

    Central Asian University (CAU) минтақада олий таълим ва соғлиқни сақлашни такомиллаштириш мақсадида кенг кўламли кенгайтириш лойиҳасини маълум қилди.

    Central Asian University (CAU) ўз кампусини кенгайтириш учун 250 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфламоқда ва унинг майдонини ҳозирги 10,3 гектардан 45 гектарга етказмоқда. Ушбу улкан лойиҳа 30 дан ортиқ тиббиёт йўналишларини қамраб олувчи тиббиёт шаҳарчасини қуриш, шунингдек, бошқа таълим ва илмий-тадқиқот иншоотларини ривожлантиришни ўз ичига олади. Кенгайтириш тиббий таълим ва амалиёт имкониятларини сезиларли даражада оширади, талабаларга илғор билим ва технологиялардан фойдаланиш имконини беради.

    Тиббиёт ва таълим келажагига сармоялар

    Ўзбекистон Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь июль ойларида 21,7 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш учун хорижга кетган. CAUнинг кенгайиши таълим соҳасида импорт ўрнини босиш сиёсатини амалга оширишда стратегик қадам бўлиб, талабаларни мамлакат ичида энг яхши жаҳон усуллари бўйича ўқитиш ва хорижий талабаларни жалб қилиш имконини беради. Бу таълим ва тиббиёт соҳасидаги хизматлар экспортини ривожлантиришга ёрдам беради, Ўзбекистоннинг халқаро бозордаги ўрнини мустаҳкамлайди ва хорижий фуқароларга замонавий даволаш ва тадқиқотлардан фойдаланиш имкониятини яратади.

    Тиббиёт шаҳарчаси ва таълим муассасалари

    Тиббиёт шаҳарчаси 400 ўринли, илғор ускуналар ва технологиялар билан жиҳозланган замонавий хусусий клиникани ўз ичига олади. Клиника беморларга қулай шароитларда юқори сифатли даволашни таъминлайди ва тажрибали мутахассислар раҳбарлигида талабаларнинг амалий тайёргарлиги учун асос бўлади.

    Мажмуа операция хоналари, поликлиника, операциядан кейинги палаталар ва қабул бўлими билан жиҳозланади. Тиббиёт соҳасида инновацион тадқиқотлар олиб бориш учун алоҳида Тиббиёт илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.

    Мажмуага, шунингдек, акушерлик ва гинекологик хизматларнинг тўлиқ спектрини, шу жумладан ҳомиладорлик давридаги ташхис ва туғруқдан кейинги парваришни таъминлайдиган туғруқхона ҳам киради.

    Лойиҳа доирасида 900 ўринли ҳамширалик мактаби ва 400 ўринли резидентурани ўз ичига олган 3000 ўринли янги тиббиёт ўқув биноси қурилади, бу эса малакали тиббиёт мутахассислари сонини кўпайтириш имконини беради. Университетда замонавий лабораториялар ва технологик марказлар билан жиҳозланган 2500 ўринли клиникага эга янги стоматология мактаби ва 1800 ўринли муҳандислик мактаби очилади.

    Қўшимча равишда, талабалар ва ўқитувчиларга кенг кўламли ўқув материаллари ва илмий адабиётлардан фойдаланиш имконини берувчи, 30 000 нашрни сақлаш қувватига эга 1000 ўринли фундаментал кутубхона ташкил этилади.

    Инновацион экотизим ва инфратузилма

    Central Asian University (CAU) таълим, тадқиқот ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун замонавий инновацион экотизимни шакллантирмоқда. Университетда 25 та стартап-зона, ҳамкорлик майдони, карьера ва медиа-марказлар, шунингдек, конференция заллари ва музейдан иборат талабалар фаоллиги маркази — Student House ташкил этилади.

    1000 ўринли анжуманлар маркази қурилиши режалаштирилган бўлиб, у халқаро анжуман ва семинарлар ўтказиладиган майдонга айланади. Талаба ва ўқувчиларни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 1000 ўринли гимназия, 1000 ўринли ётоқхона ва замонавий спорт мажмуаси барпо этилади.

    Тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун менторлик ёрдами, бизнесни ривожлантириш бўйича тренинглар ва инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини тақдим этувчи стартап тезлаткичлари ташкил этилади.

    Университет ҳудудида фавворалар, ҳовуз, очиқ амфитеатр, кафе, ресторан ва мини-маркетлар билан яшил ҳудудлар ободонлаштирилиб, таълим ва дам олиш учун қулай муҳит яратилади.

    Минтақа ва жамиятга таъсири

    CAUънинг кенгайиши минтақада тиббиёт ва таълим ривожланишининг катализаторига айланиб, тиббий хизмат сифатини оширади ҳамда иқтисодий ва ижтимоий тараққиётга ҳисса қўшади. Кампуснинг кенгайиши ва янги таълим ҳамда тиббиёт муассасаларининг ташкил этилиши соғлиқни сақлаш соҳасида ўсиб бораётган талабни қондириш учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш имконини беради.

    Central Asian University (CAU) ректори Камран Гуламов шундай деди:

    Бизнинг кенгайишимиз олдинда бўлиш ва фақат энг яхшисини таклиф этиш истагини акс эттиради. Биз таълим ва тиббиётга йўналтирилган сармоялар нафақат университетда, балки бутун минтақада ижобий ўзгаришларга олиб келишига ишонамиз. Бизнинг вазифамиз — келажак етакчилари ва новаторларини тайёрлаш, ва ушбу лойиҳа бу мақсадга эришиш йўлидаги муҳим қадамдир.

    Халқаро ҳамкорлик ва таълим сифати

    Central Asian University (CAU) ўқитишнинг юқори даражасини ва илғор илмий билимларга киришни таъминлаш учун энг яхши халқаро мутахассисларни фаол жалб этмоқда. Университет таълим, илмий-тадқиқот ва тиббий дастурларни ривожлантириш мақсадида Германиянинг етакчи клиникалари билан стратегик ҳамкорлик ўрнатган. Бу ҳамкорлик CAUънинг минтақадаги етакчи таълим муассасаси сифатидаги ўрнини мустаҳкамлайди, талабаларга илғор ўқитиш усуллари ва замонавий тиббий технологиялардан фойдаланиш имкониятини яратади.

    AKFA Medline University Hospital бош директори Турсунқулов Азимжон Назиржонович қуйидагиларни таъкидлади:

    Central Asian University (CAU)нинг кенгайиши минтақада тиббий таълим ва соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун муҳим қадам ҳисобланади. Лойиҳа нафақат аҳолининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини оширади, балки талабаларга амалий тайёргарлик учун ноёб имкониятларни ҳам тақдим этади.

    Central Asian University ҳақида

    Central Asian University (CAU) — таълимга инновацион ёндашувлари ва халқаро таълим стандартларига мувофиқлиги билан танилган Ўзбекистондаги биринчи хусусий университет ҳисобланади. Университет тиббиёт, ахборот технологиялари, муҳандислик, биотиббиёт технологиялари, бизнес, меҳмондўстлик ва туризм каби жадал ривожланаётган соҳаларда бўлажак етакчиларни тайёрламоқда.

    Энг йирик холдинглардан бири — AKFA Group таркибига кириши CAUга ривожланиш учун кенг ресурслар ва имкониятлардан фойдаланиш имконини тақдим этади ҳамда университетга илғор таълим дастурларини жорий этиш, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш имкониятини яратади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    01.10.2024, 13:30   Изоҳ (0)   4192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгиланган Kia К5 Turbo интерери: Замонавийлик ва қулайлик

    01.10.2024, 10:30

    ЛУКОИЛ: 20 йилдирки Ўзбекистон билан бирга

    30.09.2024, 16:30

    Soueast бренди шаҳар ҳаётида янги трендни яратмоқда

    28.09.2024, 18:00

    Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 янги моделлари Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди 

    28.09.2024, 15:00

    Hyundai Santa Fe. Premium – худди ҳаёт тарзидай

    28.09.2024, 12:00

    Silk Avia Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида янги йўналишларни йўлга қўймоқда

    27.09.2024, 19:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маскнинг фото ва видео яратиш учун мўлжалланган нейрон тармоғи бепул бўлди

    Дунё | 15 август, 23:40

    Ота-оналарга ОТМ контрактини тўлашда бериладиган солиқ имтиёзида энди ёш фарқ қилмайди

    Ўзбекистон | 15 август, 23:35

    Трамп Лукашенко билан 1300 нафар маҳбусни озод қилишни муҳокама қилди

    Дунё | 15 август, 23:20

    Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 200 млн долларгача хорижий маблағ жалб этилади

    Ўзбекистон | 15 август, 23:07

    Хитой БМТнинг Эронга нисбатан зудлик билан санкциялар киритишига қарши чиқди

    Дунё | 15 август, 22:51

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида авиақатновлар сони кўпаяди

    Ўзбекистон | 15 август, 22:35

    “Россия Украина билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлиш имкониятига эга бўлди” — Германия канцлери

    Дунё | 15 август, 22:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.