Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Сергей Лушчан бош мураббийига айланганини эълон қилди.
Тажрибали мутахассис “лочинлар”нинг янги мураббийига айланди.
Бунга қадар 51 ёшли мураббий “Одил Аҳмедов ФА”да техник директор лавозимида ишлаб келаётган эди.
Лушчан фаолияти давомида “Бунёдкор”, “Сўғдиёна”, “Динамо” ва “Шахтёр” (Беларусь) клубларида фаолият олиб борган.
Июнь ойи охирида “Навбаҳор” Самвел Бабаян билан шартномани бекор қилганди. Бабаян қўл остида “лочинлар” ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 та дуранг ва 11 та мағлубиятни қайд этган.
“Навбаҳор” жорий мавсум Суперлигада 19 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)