Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштиришга уринишлар бўлди, бироқ уларнинг барчаси муваффақиятсиз якунланди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов маълум қилди.
Суиқасд уринишлари амалга оширилди, лекин, кўриб турганингиздек, улар ҳозирча муваффақиятсиз бўлди, дейди у.
Украина разведкаси раҳбари гап қайси ҳолатлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.
Унинг сўзларига кўра, россияликлар Путинни йўқотишдан қўрқишади, чунки у уларнинг “ҳаётий барқарорлигининг кафолати” ҳисобланади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, ўз навбатида, Путиннинг хавфсизлиги “тегишли даражада таъминланганини” айтган.
2022 йил май ойида Буданов “Украинская Правда” нашрига берган интервьюсида тахминан икки ой олдин “Кавказ вакиллари” Путиннинг ҳаётига суиқасд қилганини айтган. Унинг сўзларига кўра, уриниш муваффақиятсиз бўлган ва ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)