Бугун, 20 апрель санасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи учрашувини Кувайтга қарши ўтказади.
Ўйинни суриялик ҳакам Ҳанна Ҳаттаб бошқариб боради. Унга ҳамюрти Муҳаммад Каззаз ва сингапурлик Абдул Ҳанна би Абдул Ҳасим ёрдам беради.
Учрашувнинг тўртинчи ҳаками сифатида Иордания вакили Аҳмад Файсал ишлайди. VAR ҳаками таиландлик Сивакорн Пу Удом бўлса,AVARга Торфонг Сомсинг жавоб беради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Кувайт учрашуви Тошкент вақт билан соат 20:30 да старт олади.
Изоҳ (0)