29 февраль куни Европарламент аъзолари россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг ўлими бўйича мустақил халқаро тергов ўтказишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
509 депутат ва тўққиз нафар мухолифат вакиллари маъқуллаган ҳужжат нафақат Навальний ўлимига алоқадор бўлган шахслар, балки унинг маҳкамаси ва судланишида иштирок этган ҳамда унинг қамоқ шароитлари учун жавобгар бўлган барча шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллашга чақиради. Шу билан бирга, депутатлар Навальнийнинг ўлими учун “жиноий ва сиёсий жавобгарликни” Россия олий раҳбариятига юклайди.
Маълумот ўрнида, жазони ижро этиш федерал хизматининг Ямало-Ненец автоном вилояти бўйича бошқармаси 16 февраль куни Навальний тартибли колонияда вафот этганини маълум қилган эди. Жазони ижро этиш органига кўра, Навальний тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушидан кетган. Шифокорлар зудлик билан етиб келишган, бироқ уларнинг 30 дақиқадан ортиқ давом этган ҳаракатлари муваффақиятсизликка учраган.
Изоҳ (0)