Хитой ҳукумати 1 декабрдан Европа Иттифоқининг беш аъзоси (Испания, Италия, Нидерландия, Франция ва Германия) ва Малайзия фуқаролари учун визасиз режим жорий қилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нингга таяниб, “ТАСС” хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу давлатлар учун визасиз саёҳат 2024 йилнинг 30 ноябрига қадар синов асосида амал қилади.
“Хитой одамларнинг ХХР ва ташқи дунё орасида ҳаракатланишини жадал ривожлантириш ва юқори даражадаги очиқликни сақлаб қолиш мақсадида бир томонлама визасиз режим кўламини кенгайтиришга қарор қилди”, — деб тушунтирди Мао Нинг.
ТИВ расмий вакилининг қўшимча қилишича, санаб ўтилган давлатлар вакиллари оддий паспортга эга бўлган ҳолда визасиз Хитойга хизмат ва сайёҳлик сафарларини амалга ошириши, қариндошлари ва дўстлари билан учрашиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)