Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия банкининг янгиланган ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Россия Федерациясининг ташқи қарзи 380,5 миллиард долларни ташкил этди. 2022 йилда бу кўрсаткич 101,81 миллиард долларга камайди.

Фото: Bloomberg

“Россия Федерациясининг ташқи қарзи асосан кредитларни тўлаш, шу жумладан, тўғридан тўғри инвестиция муносабатлари доирасида ва суверен қимматли қоғозлар бўйича қарзларнинг қисқариши ҳисобига камайди”, — дейилади регулятор баёнотида.

Қисқа муддатли мажбуриятлар умумий қарзда 69,19 миллиард долларни, узоқ муддатли мажбуриятлар эса 311,35 миллиард долларни ташкил қилади.

Россия ташқи қарзининг қисқариши кўпроқ халқаро молиявий ташкилотлар ушбу давлатга Украинадаги уруш сабаб қарз беришни тўхтатгани билан боғлиқ. 

Урушдан сўнг бир йил ичида Украинанинг қарзи 120 млрд долларга яқинлашган. Йил охиригича бу кўрсаткич 170 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда. 

Россия ва Украина ўртасида уруш бошлангандан кейин Украина АҚШ ва Европа Иттифоқидан қарз жалб қилишни кўпайтирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Россия тобора кўпроқ ташаббусни Украинага бериб қўймоқда — Буюк Британия Мудофаа вазирлиги
Иқтисодиёт
Ўзбекистондаги банкларда чет элликлар қарийб 900 млн долларлик омонат сақлайди — МБ
Дунё
Словакияда прокурорларнинг компьютерларига яширинча хавфсизлик дастури ўрнатилгани жанжал келтириб чиқарди