Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 11 ойида 138,9 минг нафар Ўзбекистон фуқароси ўқиш мақсадида хорижга чиққан.
2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида ўзбекистонлик талабалар ўқиш мақсадида энг кўп сафар қилган давлатлар:
- Қирғизистон — 52 291 киши;
- Тожикистон — 47 213 киши;
- Россия — 13 128 киши;
- Қозоғистон — 10 646 киши;
- Туркия – 5 265 киши;
- Жанубий Корея — 4 645 киши;
- АҚШ — 987 киши;
- Буюк Британия — 971 киши;
- Беларусь — 928 киши;
- Германия — 772 киши.
Мавзуга доир: Аксарият ўзбекистонликлар дам олиш учун Туркияни афзал кўради. 11 ойда 220 минг киши ушбу мамлакатга саёҳат қилган
Изоҳ (0)