«Атлетико» Ла Лига 6-тури доирасида «Реал»ни қабул қилди ва мағлубиятга учради (1:2).
Бу «матрасчилар» устози Диего Симеоне учун жамоа бошқарувида Ла Лигадаги 408-ўйин бўлди. Бу борада аргентиналик мутахассис Луис Арагонеснинг рекордини янгилади.
Симеоне «Атлетико»да 2011 йилдан бери фаолият юритади. У бу вақт ичида Ла Лигада 248 та ўйинда ғалаба қозонган. Арагонес Мадрид клуби бошқарувидаги 407 ўйинда 194 та ғалаба қайд этганди.
Изоҳ (0)