2022 йилда энг яхши актриса сифатида «Оскар» мукофотини қўлга киритган америкалик Жессика Честейн Украинага ташриф билан келди, деб ёзади «360tv». Голливуд юлдузи Киевгача поездда етиб келган.
Дастлаб у «Охмадит» болалар касалхонасига бориб, шифокорлар билан суҳбатлашган ва бемор болаларга совғалар тарқатган.
Сўнг Честейн Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказган. Мамлакат раҳбари актриса билан учрашув суратларини ўзининг Telegram-каналида эълон қилган.
Шунингдек, Голливуд юлдузи бир кунлик ташрифи доирасида Ирпенга боришни ва президент офиси раҳбари Андрей Ермак билан музокаралар ўтказишни режалаштирганди.
Украина президенти бундай ташрифлар мамлакат учун жуда қимматли эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, машҳур одамларнинг Украинага ташрифидан кейин «дунё бу мамлакатда нималар бўлаётгани борасидаги ҳақиқатни эшитиб, билиб, тушуна бошлайди».
Бу америкалик актёрларнинг Украинага биринчи марта келиши эмас. БМТ яхши ният элчиси мақомига эга бўлган Анжелина Жоли апрель охирида Львовга келган эди.
Шунингдек, актёр Бен Стиллер ҳам БМТ элчиси сифатида Львовга ташриф буюрганди. У Польшанинг Жешув шаҳрига қочқинлар учун гуманитар ёрдамни етказиб, сўнг Украинага борган.
Мавзуга доир:
- «Хаёлим аёллар ва болаларда». Голливуд юлдузи Пенелопа Крус украиналикларни кўзда ёш билан қўллаб-қувватлади
- «Миллионлаб одамлар хавф остида». Голливуд актрисаси Кейт Бланшетт Украинадаги уруш ҳақида видеомурожаат йўллади
- Дэвид ва Виктория Бекҳэм украиналик болаларга ёрдам бериш учун хайрия акциясини бошлади
- Голливуд актрисаси Мила Кунис украиналикларга 30 миллион доллар пул йиғиб беришга қарор қилди (видео)
- Америкалик актёр Шон Пенн Украинани пиёда тарк этди