Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Орадан икки кун ўтиб, 7 январь куни давлат раҳбари одатдаги тартибда ишлашга киришган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзбекистон 24» телеканалида эфирга кетган «Менимча» телекўрсатувида президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг айтишича, президент Қозоғистонда содир бўлган воқеалар сабаб таътилдан эрта қайтган.

«Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз учта давлат раҳбари билан телефонда гаплашиб, минтақадаги вазият ва қўшни давлатдаги воқеаларнинг минтақага таъсирини муҳокама қилдилар. Халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги президент учун биринчи ўринда туради ва у киши доим халқимиз билан бирга. Давлат раҳбари таътилдан тез қайтишларининг сабаби Қозоғистондаги тинчлик тарафдори эканларидир», — деди Шерзод Асадов кўрсатувда.

Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевнинг меҳнат таътиллари одатда бир ҳафта давом этади. Президент 2021 йили январь ойида, 2019 йил август ойида таътилга чиққанди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)