• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россиянинг Америкага энг катта туҳфаси. Аср савдоси — Алясканинг АҚШга сотилиши

    1867 йил 18 октябрь куни Алясканинг Новоархенгелск (ҳозирги Ситка) шаҳрида Россия байроғи АҚШ байроғига алмаштирилади. Америка бу бой ва улкан ерларни биронта ҳам ўт очмасдан қўлга киритади. «Дарё» аср савдосига айланган ушбу харид ҳақида ҳикоя қилади.

    Рус Америкаси

    Европаликлар XVIII асргача Аляска (алуэт-аляска сўзидан келиб чиққан бўлиб, «буюк ер» маъносини беради)  ҳақида билишмасди. Шимолий ва шарқий Сибир ҳамда Шимолий Америка қитъалари бўйлаб саёҳат қилган рус денгизчиси Семён Дежнёв 1648 йилда Беринг денгизи бўйлаб сузиб ўтади, аммо у Аляска қирғоқларини пайқамайди. Аляскани 1732 йили Михаил Гвоздев ва Иван Фюдоров бошчилигидаги рус экспедицияси кашф этади. Яриморол 1741 йилда Витус Беринг ва Алексей Чириковнинг Иккинчи Камчатка экспедицияси даврида батафсил ўрганилади. Орадан қирқ уч йил ўтиб иркуцлик савдогар Григорий Шелихов Алясканинг жанубидаги Кодяк оролига келади ва биринчи рус манзилгоҳи — «Уч авлиё порти»га асос солади. Аввалига Аляскани хусусийлаштирувчилар, 1799 йилдан бошлаб эса Шелихов ҳамда унинг ворислари ташаббуси билан ташкил қилинган махсус монополия — Россия–Америка компанияси (РАК) ўзлаштира бошлайди ва назорат қилади.

    РАК Американинг шимоли-ғарбий қисмида, шунингдек, Курил ва Алеут оролларида савдо, балиқчилик ва фойдали қазилмаларни ўзлаштиришда монополияга эга бўлади. Бундан ташқари, Рус-Америка компанияси Тинч океанининг шимолида янги ҳудудларни очиш ва уларни Россияга қўшиб олиш ҳуқуқига ҳам эга эди. 1825–1860 йилларда РАК томонидан яриморолда изланишлар олиб борилиб, унинг харитаси тузилади. Алясканинг маҳаллий аҳолиси эксимос, алуэт ва тлингитлар компания ходимлари бошчилигида мўйнали ҳайвонлар овини ташкил қилишга мажбур қилинади. Бу эса охир-оқибат қабилалар ва руслар орасида келишмовчиликлар пайдо бўлишига олиб келади. 1809–1819 йилларда Аляска мўйна савдосидан 15 миллион рубль даромад кўради. Бу йилига 1,5 миллион рублга тенг эди, таққослаш учун Россиянинг 1809 йилдаги умумий даромади 138 миллион рублни ташкил қилган.

    Россия-Америка компаниясининг Новоархангелск (Ситка) шаҳридаги бош қароргоҳи. 1827 йил

    Россия-Америка компаниясининг Новоархангелск (Ситка) шаҳридаги бош қароргоҳи. 1827 йил
    Фото: Getty Images

    XIX аср ўрталарига келиб Аляскада жами эллик мингга яқин аҳоли истиқомат қиларди. Шимолий Америкадаги рус мулкларининг маъмурий маркази Новоархангелск (ҳозирги Ситка) шаҳри эди. Россия Америкасининг умумий майдони 1,5 миллион квадрат километр бўлиб, унинг чегаралари 1824–1825 йиллардаги АҚШ ва Буюк Британия билан тузилган шартномаларга кўра тасдиқланади.

    Сотиш режаси ва сабаблар

    Ҳукмрон доираларда Аляскани АҚШга сотиш ҳақидаги дастлабги ғоя 1853 йилда Шимолий Сибир генерал-губернатори Николай Муравёв Амурскийнинг император Николай I га юборган мактубида айтилади. Губернатор мактубида Россия Америкадаги мулкларидан воз кечиши кераклигини, рус империяси бу ҳудудларни кучайиб бораётган АҚШ тажовузидан ҳимоя қилиш учун ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятга эга эмаслигини билдиради.

    Муравёв, шунингдек, «Темир йўлларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши билан биз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ишонч ҳосил қилишимиз керакки, АҚШнинг шимолий штатлари бутун Шимолий Америка бўйлаб кенгаяди ва эсдан чиқармаслигимиз керакки, эртами-кечми улар бизнинг Шимолий Америкадаги мулкларимизга етиб келишади» дея ёзади. Муравёв Рус Америкасини ривожлантириш ўрнига эътиборни Узоқ Шарққа қаратишни, бунинг эвазига эса АҚШ билан Буюк Британияга қарши иттифоқ тузишни таклиф қилади.

    Қолаверса, Аляска ҳиндулари (алуэтлардан ташқари) руслар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортади. Колония мўйна савдосида муаммоларга дуч кела бошлайди: мўйнаси қимматбаҳо ҳисобланувчи каланлар (йиртқич денгиз сутемизувчиси) деярли йўқ қилинади, денгиз мушукларининг мўйнасига эса талаб кескин пасаяди.

    Аляскани сотиш ғоясининг пайдо бўлишининг яна бир сабабларидан бири Россия ва Буюк Британия ўртасидаги совуқ муносабат эди. Қрим уруши даврида (1853–1856 йиллар) Буюк Британия тинч океанида мутлақ устунликка интилиб, Россия Узоқ Шарқидаги Петропавловск шаҳрига ҳужум уюштиради. Шаҳар ҳимояси Қрим урушининг энг муҳим жангларидан бирига айланади. Рус қўшинлари портни муваффақиятли ҳимоя қилиб, инглизларнинг учта ҳужумини қайтаради.

    Британиянинг Рус Америкасига ҳам ҳужум қилиши аниқ эди. АҚШ ҳукумати Алясканинг Буюк Британия қўл остига ўтишидан манфаатдор эмас эди. Шунинг учун улар Россияга Аляска ва бошқа Рус Америкаси ерларини уч йилга АҚШга топширишни таклиф қилади. Бироқ бу таклиф Россия ва Буюк Британия ўзаро музокараларга эришиши натижасида амалга ошмай қолади.

    Кейинчалик император Александр II нинг укаси, Давлат кенгаши раиси ҳамда денгиз флоти ва бўлимининг бош қўмондони княз Александр Константин Николаевич Аляскани сотишнинг асосий ташаббускорига айланади. Унинг молия вазири Александр Горчаковга ёзган мактубида Аляскани АҚШга сотиш фикри кўтарилган бўлиб, княз «давлат молиясининг чеклангани» ва гўёки Рус Америкаси ҳудудларининг паст даромад рентабеллигини уни сотишнинг фойдали томони сифатида кўрсатади. Бундан ташқари, у АҚШнинг Шимолий Америкада ягона ҳукмдор бўлишга интилишини, Россия эса бунга қаршилик қилишга қодир эмаслигини ҳам айтиб ўтади.

    Аляскани АҚШга сотишнинг асосий ташаббускори бўлган буюк княз Александр Константин Николаевич 

    Аляскани АҚШга сотишнинг асосий ташаббускори бўлган буюк княз Александр Константин Николаевич 
    Фото: Wikipedia

    Император Александр II укасининг фикрини қўллаб-қувватлайди. Денгиз қўмондонининг таклифини Ташқи ишлар вазири ҳам маъқуллайди, аммо Горчаков муаммони ҳал қилишга шошилмасликни ва уни 1862 йилга қолдиришни таклиф қилади. Россиянинг АҚШдаги элчиси барон Эдуард Стеклга «АҚШ президенти кабинетининг бу борадаги фикрини билиш» вазифаси топширилади.

    Расмий маълумотлар шуни кўрсатадики РАК фаолиятидан давлат ғазнасига йиллик даромад 430 минг рублни ташкил қилади (ўша йили эса давлат бюджетининг умумий даромади 267 миллион рубли ташкил қилган). Натижада давлат кенгаши раиси ва молия вазири Сахалин оролини ривожлантириш вазифасини РАК ихтиёрига беришни рад қилиб, компаниянинг кўплаб савдо имтиёзларини бекор қилади. Бу эса шундоқ ҳам аҳволи оғир бўлган РАКънинг молиявий кўрсаткичлари янада ёмонлашишига олиб келади. Айтиш мумкинки денгиз ишлари раҳбари бўлмиш Константин Николаевич ва компания ўртасида Тинч океанида манфаатлар тўқнашуви ҳам содир бўлганди.

    Сотиш

    1866 йил 28 декабрь куни Санкт-Петербургда жойлашган Ташқи ишлар вазирлиги биносида Шимолий Америкадаги рус мулкларини АҚШга сотиш бўйича махсус йиғилиш ўтказилади. Унда император Александр II, унинг укаси Константин Николаевич, молия вазири Михаил Рейтерн, денгиз сувлари вазири Николай Краббе ва Россиянинг АҚШдаги элчиси барон Эдуард Стекл иштирок этади.

    Йиғилишда Аляскани сотиш тўғрисида қарор қабул қилинади, бироқ бу қарор жамоатчиликка ошкор қилинмайди. Ҳужжат шунчалик қаттиқ сир сақланадики, масалан, уруш вазири Дмитрий Милютин Алясканинг сотилиши ҳақида инглиз газеталаридан шартнома имзолангандан кейингина хабар топади. Россия-Америка компанияси бошқарув кенгаши эса битим расмийлаштирилганидан уч ҳафта ўтгач бу ҳақида хабарнома олади.

    Шартнома 1867 йилнинг 30 март куни Вашингтонда АҚШ Давлат департаменти котиби (ташқи ишлар вазири) Уильям Стюард ва Россиянинг АҚШдаги элчиси Эдуард Стекл иштирокида имзоланади. Унга кўра АҚШ ҳукумати 1 миллион 519 минг квадрат километр ҳудудга эга Рус Америкаси учун ўн ой ичида 7 миллион 200 минг (ҳозирги нархда 322,4 миллион) доллар тўлаши керак бўлади.

    Аляска сотилиши ҳақидаги шартноманинг имзоланиши. 1867 йил 30 март.

    Аляска сотилиши ҳақидаги шартноманинг имзоланиши. 1867 йил 30 март.
    Фото: Britannica
    Битим инглиз ва француз тилларида тузилади. Аляска яримороли билан биргаликда Александровский ва Кодяк архипелаглари, Алеут ороллари, шунингдек, Беринг денгизидаги бир қанча ороллар АҚШга берилади. Маҳаллий аҳоли АҚШ фуқаролигига ўтказилади, рус аҳолиси ва колонистлари эса уч йил ичида Россияга кўчиб ўтиш ҳуқуқини олади. Россия-Америка компанияси тугатилади.

    1867 йил 3 майда АҚШ Сенати томонидан ратификация қилинган Аляскани сотиш тўғрисидаги шартномага 15 май куни Петербургда император Александр II имзо қўяди. 20 июнь куни Вашингтонда шартномалар алмашинуви бўлиб ўтади.

    Алясканинг АҚШга ўтиши

    1867 йил 18 октябрда Новоархангелскда Аляскани Қўшма Штатларга топшириш маросими ўтказилади. Фахрий замбараклардан ўқ узилиб, қалъадан Россия байроғи туширилади ҳамда АҚШ байроғи  кўтарилади. Ҳудудни ўтказиш тўғрисидаги баёнотга Россия томонидан ҳукуматнинг махсус комиссари, капитан Алексей Пешчуров, АҚШ томонидан генерал Лоуэлл Руссо имзо чекади. Охирги рус бригадаси 1868 йил 30 ноябрда Аляскани тарк этади ва шу билан бу ерлар Россия таркибидан абадий ажралади.

    1868 йил 27 июлда узоқ тортишувлардан сўнг АҚШ Конгресси Россияга шартномада кўрсатилган маблағларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. АҚШда кўпчилик Алясканинг сотиб олинишини муваффақиятсизлик дея ҳисоблаб, буни «Сюард аҳмоқлиги» ёки президент «Эндрю Жонсоннинг оқ айиқ боғи» деб атайди.

    АҚШ давлат котиби Уильям Сюард

    АҚШ давлат котиби Уильям Сюард
    Фото: Wikipedia

    Конгресс тўлов ҳақидаги қарорини қабул қилишида Стеклнинг пора беришдан оқилона фойдаланиши катта рол ўйнади. Россия молия вазири Рейтерннинг Стекл билан ёзишмаларидан маълум бўлишича, Конгресс қарорининг қабул қилинишига ҳисса қўшган сенаторларга 165 минг доллар сарфланади.

    Аляска куни

    Сотувдан йигирма тўққиз йил ўтиб Рус ҳукумати томонидан фойдасиз дейилган Аляска ҳудудидан олтин конлари топилади. Бироз ўтиб эса бу ердан йирик нефть конлари ҳам очилади. Бугунги кунда АҚШ нефтининг 25 фоизи, денгиз маҳсулотларининг 50 фоиздан кўпроғи Аляска ҳиссасига тўғри келади. Аляска 1959 йилга келиб 49-штат сифатида АҚШ таркибига киритилади. Ҳудуд аҳолиси ҳозирда 700 минг кишини ташкил қилади.

    1917 йилдан бери ҳар йили 18 октябрь куни Аляскада «Аляска куни» нишонланиб келинмоқда. Бу кун расмий дам олиш куни ҳисобланиб, шу куни аляскаликлар байрам тадбирлари: парад, байроқ кўтариш кабиларни ўтказади.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади

    18.10.2021, 08:09   Изоҳ (0)   112836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Систит — бу уят эмас!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америкалик эр-хотин болалик суратларидан битта боғчага боришганини пайқаб қолишди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:47

    АҚШда аёл “жинни чиқариш” учун ўғлини ўлдириб қўйди

    Дунё | 2 июн, 14:45

    Golden Boy 2025: Бу йилги мукофот учун асосий даъвогарлар кимлар?

    Спорт | 2 июн, 14:41

    Xiaomi бош терисини ҳимоя қилувчи “ақлли”фен ишлаб чиқарди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:20

    Ирландия қирғоқларида 350 йил олдин чўкиб кетган кема топилди (видео)

    Дунё | 2 июн, 14:17

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    Дунё | 2 июн, 13:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.