• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Амалга ошмаган самодаги дарслар. «Челленжер» ҳалокатига 35 йил тўлди

    Бундан 35 йил муқаддам 1986 йилнинг 28 январь санасида NASA’нинг «Челленжер» шаттли ҳалокатга учраган эди. «Дарё» сана муносабати билан мазкур воқеа ҳақида ҳикоя қилади. 

    NASA’нинг Space Shuttle дастури кўп марталик космик кемалардан фойдаланиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, у махсус ракеталар орқали орбитага элтиладиган шаттлларнинг Ерга ўзи самолётдек қайтиши ва учиш-қўниш йўлагига ўзи қўниши орқали бажариладиган парвозлардан иборат бўлган. Space Shuttle дастури моҳиятан ўта қиммат бўлган бир марталик космик кемалар парвозини таннарх жиҳатдан кескин арзонлаштиришни мақсад қилган эди. Шу сабабли ҳам, у айнан битта космик кеманинг орбитага бир неча марта парвозини ташкиллаш ғоясига кўра «shuttle», яъни моки деган норасмий ном олган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    NASA ушбу дастур доирасида жами 8 та шаттл барпо этган. Улардан 2 таси шунчаки кўргазма намунаси сифатида қолдирилган ва яна биттаси – Enterprise шаттли эса синов парвозларини атмосферанинг юқори қатламларида амалга оширган холос. Яъни, у орбитага умуман чиқмаган. Шу тариқа 1981-2011 йиллар мобайнида мазкур Space Shuttle дастури доирасида NASA’нинг жами 5 та шаттли умумий ҳисобда 135 маротаба коинотга парвозни амалга оширган эди.

    Ушбу 5 та асосий миссия шатлларидан бири - «Челленжер» шаттли 1986 йилнинг 28 январь санасида, яъни бундан 35 йил муқаддам ҳалокатга учраган эди.

    «Челленжер» шаттли 1870 йилларда тарихда илк комплекс океанографик экспедицияни амалга оширган «Челленжер» ҳарбий кемасининг шарафига номланган. Шаттл 1982 йилда фойдаланишга қабул қилинган бўлиб, илк орбитал парвозини 1983 йилнинг апрелида амалга оширган. Челленжер жами 10 марта коинотга парвоз қилган ва ўша ўнинчи парвоз ҳалокат билан якунланган. Муваффақиятли бажарилган 9 та парвозларда бу космик моки воситасида NASA қатор тарихий ютуқларни ҳам қўлга киритган, чунончи айнан Челленжер парвозида биринчи марта шаттлдан туриб очиқ фазога чиқилган ва илк бор аёл астронавт ҳам парвоз қилган эди. Шунингдек, Челленжернинг 1984 йилги парвозида илк бор NASA коинотга иккита аёл астронавтни учирган. Қолаверса, Челленжер қатор сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиққан ва орбитада муҳим экспериментлар ҳам ўтказган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1986 йил 28 январда амалга оширилган 10-парвоз эса афсуски, фожиа билан якунланди. Ушбу парвоз, даставвал 1985 йилнинг июль ойига мўлжалланган бўлган. Уни маълум сабабларга кўра, ўша йилнинг ноябрига қолдирилган. Ноябрдаги старт ҳам муайян техник важлар сабабли, 1986 йилнинг январига кўчирилган. Январда эса шатллар парвози амалга ошириладиган Канаверал бурнида қиш қаттиқ келади. Шу сабабли аввалига маълум санани танлашга қийналган мутахассислар якунда 22 январь куни стартни амалга оширишга қарор қилишади. 22 январда ҳам об-ҳаво шароити ёмон бўлгани учун старт яна қолдирилади ва ниҳоят, 28 январь куни ушбу узоқ кутилган парвозни амалга оширишга қарор қилинади.

    Парвоздан кўзланган мақсад, орбитага яна бир сунъий йўлдошни олиб чиқиш билан бирга, яқинлашиб келаётган Галлей кометасини кузатишга мўлжалланган Спартан номли аппаратурани ҳам фазога учиришдан иборат бўлган. Қолаверса, мазкур, ўнинчи парвознинг АҚШ таълим тизими учун муҳим ижтимоий аҳамияти ҳам бўлиши кутилаётган эди. Чунки бу сафарги парвозда тарихда илк бор, профессионал бўлмаган астронавт – оддий ўқитувчи Кристи Маколифф ҳам космик кема бортида бўлиб, у орбитадан туриб тўғридан-тўғри эфирда дарс ўтиши, шу орқали эса, ўқувчилар ва аҳоли орасида илм-фаннинг янада оммалашишига эришилиши мақсад қилинган эди. Ўнинчи парвозда ўқитувчи Маколиффдан ташқари яна 6 та астронавт парвозга чиққан эди. Улар 46 ёшли капитан Френсис Дик, 40 ёшли иккинчи учувчи Майкл Смит, илмий ходимлар 39 ёшли Эллисон Онизука ва 36 ёшли Жуитт Резник, ҳамда, борт-муҳандиси 41 ёшли Грегори Харвислар бўлишган. NASA йўлга қўйган анъанага мувофиқ ва айниқса, бортда ўқитувчи Маколифф бўлгани учун бу сафарги парвоз ҳам жуда кўп сонли томошабинларни йиққан ва омма орасида катта қизиқиш уйғотган эди.

    Старт белгиланган 28 январга ўтар кечаси, тунда Канавералда ҳарорат нолдан паст даражага тушган ва Челленжер бортида муз сумалаклар пайдо бўлган. Шу сабабли даставвал тонгга белгиланган парвоз вақтини ҳавонинг илиши ва музлар эриб, тушиб кетишигача кутиш орқали яна бир муддатга кечиктирилган. Тушга бориб ҳаво илигач, соат 11-00 атрофида, космик кемани қоплаган муз эриб тушганидан кейин, стартни амалга оширишга қарор қилинган ва соат 11-38 да Челленжер двигателларни ишга тушириб, кема жойидан қўзғалган.

    Парвознинг 57-сониясида бошқарув марказидагилар радиоалоқа орқали, барча двигателлар тўлиқ қувватда ишлаётгани ва барча тизимлар қониқарли иш режимида ишлаётганини хабар қилишган. Яъни, бу пайтда ҳали экипаж билан овозли мулоқот ҳам ишлаб турган. Экипаждан ҳам ҳеч қандай авария сигналлари келиб тушмаган. Ҳалокатнинг илк белгиларини даставвал телевизион камералар қайд этган. Парвознинг 73-сониясида экранда осмондан тушиб келаётган турли металл парчаларидан иборат нарсаларнинг траекториялари намоён бўла бошлаган ва худди шу лаҳзада, Челленжер ҳалокатга йўлиққани ҳақида илк хабар – навбатчи муҳандиснинг «Кема портлади!» деган хитоби янграган.

    Фожиа юз бергани ўша ондаёқ ҳаммага маълум бўлган. Чунки кеманинг портлашидан ҳосил бўлган қуюқ оқ тутун ва кема парчаларининг осмондан тушиб кела бошлаши барча кузатувчилар кўз ўнгида, шундоққина 15 км атрофидаги баландликда содир бўлган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Фожиа қайд этилган видеотасмалар синчиклаб ўрганилганида кеманинг портлашига сабаб старт лаҳзасидаёқ ундаги қаттиқ ёқилғили ракета тезлаткичларидаги зичловчи механизмлардан аланга чиққани ҳамда кема қанча юқори кўтарилгани сайин аланга кучайиб, суюқ ёқилғили бак томонга интилганини кўрсатган. Ёқилғи бакида эса суюлтирилган водород ва кислород мавжуд бўлиб, аланга ушбу бакка етиб боргач, парвознинг 73-сониясида ушбу икки газнинг кучли аралашмасининг шиддатли отилиб чиқиши ва аланга олиши натижасида қаттиқ портлаш содир бўлган. Натижада Челленжер бир неча бўлакка бўлиниб кетган ва Флорида ярим оролидан шарқроққа, Атлантика океанига қулай бошлаган. Портлаш ва кема бўлакларининг океанга қулаши оқибатида Челленжер бортида бўлган экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган. Астронавтлар ўтирган кабинанинг сувга қулаши вақтидаги юклама 200 г, (одатий Ер тортиш кучидан 200 баробар юқори) даражага етган ва портлашдан омон қолганлар ҳам айнан шу юклама сабабли вафот этган деган хулосага келинган.

    Фожиа сабабларини ўрганиб чиққан махсус комиссия хулосасига кўра, ҳалокатга сабаб бўлган энг асосий нарса – бу қаттиқ ёқилғили тезлаткичлардаги ҳалқали зичловчиларнинг носозлиги бўлган деб топилган. Ушбу носозлик натижасида етарли герметиклик таъминланмаган ва оқибатда, ёнувчан газлар сизиб чиқиб, алангаланиб кетган.

    Челленжер ҳалокати АҚШ жамоатчилиги орасида кескин резонанс берган ҳамда Space Shuttle дастурини кейинги 32 ой муддатга тўхтатиб қўйилишига олиб келган. Челленжер билан рўй берган фожиадан кейинги шаттл фақат 1988 йилга келиб амалга оширилди ва ўшанда Атлантис шаттли 4 кун давомида орбитада бўлиб қайтди.

    Музаффар Қосимов тайёрлади

    28.01.2021, 00:12   Изоҳ (0)   55230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Virgin Orbit компанияси биринчи бор модификацияланган Boeing бортидан ўзининг ракета-ташувчисини муваффақиятли учирди

    19.01.2021, 09:32

    Коинотдаги энг қадимий сайёралардан бири аниқланди

    16.01.2021, 20:56

    Космосдан Ерга 12 шиша француз виноси «учиб келди»

    16.01.2021, 08:56

    Сураткаш Ойнинг «рақси»ни намойиш этди (видео)

    12.01.2021, 18:46

    Марснинг янги орбитал суратлари намойиш этилди

    07.01.2021, 08:44

    NASA Ернинг 2020 йилдаги энг яхши суратларини эълон қилди

    06.01.2021, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 13 ёшли бола 3 яшар укасини шўхлиги учун OLX’да сотувга қўйди (фото)

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:45

    Тошкентда уйида 1,5 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд воситаларни сақлаётган фуқаро ушланди

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 26 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 26 июн, 23:01

    Fitch халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” дан “BB” даражасига оширди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:45

    Марказий Африкада трансформатор портлаши оқибатида 29 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июн, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Беларусга етиб борди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:22

    Сирдарёда ноқонуний балиқ овланиши оқибатида қарийб ярим млрд сўм зарар етказилди

    Ўзбекистон | 26 июн, 22:10

    Суперлига. “Андижон” камбек қилиб, “Хоразм”ни мағлуб этди

    Спорт | 26 июн, 22:10

    Трамп Нетаньяхуга қарши ишни дарҳол тўхтатишни талаб қилди

    Дунё | 26 июн, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.