• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводида норозилик билдирган ўзбекистонлик ишчиларга моддий кўмак таклиф қилинди

    Россиянинг Амур вилояти гурбернатори Василий Орлов Renaissance Heavy Industries пудратчи компанияси вакиллари ҳамда Амур газни қайта ишлаш заводи қурувчилари ўртасидаги тўқнашувдан кейин ишчиларга турли шаклдаги ёрдамлар таклиф қилинганини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилган.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    «Россия 24» телеканалида эфирга берилган видеода завод ҳудудидаги ишчилар исён кўтаргани, завод ошхонаси ва ҳовлисидаги бошқа биноларга зарар етказгани, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига фаол қаршилик кўрсатгани ҳамда машиналарни ағдариб ташлагани акс этган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Амур вилояти прокуратураси томонидан Россия қонунчилигига мувофиқ «Безорилик» ҳамда «Оммавий тартибсизликлар» моддалари бўйича жиноий ишлар очилгани хабар қилинганди. Пудратчи компания ҳамда ўзбекистонлик қурувчилар ўртасидаги ихтилофга меҳнат патентини тўлаш масаласининг ҳал этилмагани сабаб бўлган. «Россия 24» телеканалининг хабар беришича, қурувчилар уч ойлик карантин даври учун маош тўланишини талаб қилган.

    Орлов 13 июль куни заводга борган ва ишчилар билан учрашган, завод ҳудудида компания раҳбарлари, қурувчилар етакчилари, ҳуқуқ тартибот ва назорат органлари ходимлари иштирокида учрашув ўтказилган.

    «Ишчиларга иқтисодий томондан кўмак таклиф қилинди. Ушбу маблағ ичига карантин давридаги компенсация пули ва вахтада олти ой ва ундан кўпроқ бўлганларга бир марталик маош миқдоридаги тўлов ҳам киритилган. Renaissance Heavy Industries компанияси ушбу чоралар кўрилишига кафил бўлган. Пандемия даврида ишчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи ўткир муаммо ва қурувчиларда чарчоқ мавжуд. Биз мазкур муаммога яқин орада барҳам берилишига умид қиламиз», — дея Орлов сўзларини келтирган «РИА Новости».

    Қайд этилишича, қурилиш майдончасидаги асосий ишлар тегишли тартибда давом этмоқда ва лойиҳага, тахминан, 29 минг нафар ишчи жалб қилинган.

    «Қурилиш майдонларида ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ҳам иш фаолиятини давом эттирмоқда», — дейилади вилоят маъмуриятининг баёнотида.

    Аввал Россиянинг Амур вилоятида газни қайта ишлаш заводи қурилишини амалга ошираётган Renaissance Heavy Industries компанияси ишчилари уч ой давомида маош олмаганлиги сабабли исён кўтаргани, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси томонидан мазкур ҳолат назоратга олингани ва мазкур масала бўйича Россия Ички ишлар вазирлиги, бошқа ваколатли органлар билан мунтазам мулоқот олиб борилаётгани хабар қилинганди.

    14.07.2020, 23:34   Изоҳ (0)   38665
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин вафот этди. Ўзбекистонда ўлим ҳолатлари сони 67 тага етди

    14.07.2020, 23:33

    Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 1 миллион доллар йўналтирилади

    14.07.2020, 23:21

    Ўзбекистонга 2020 йилнинг биринчи ярмида хориждан жами 2,4 млрд долларлик пул жўнатмалари юборилган

    14.07.2020, 22:57

    Андижон шаҳрида фуқаронинг қийноққа солиниши сабаб ишдан олинган ИИО ФМБ бошлиғи ўрнига янги раҳбар тайинланди

    14.07.2020, 22:46

    Ўзбекистонда аёлларни тадбиркорликка ўқитиш ва бандлигини таъминлаш учун 2 млн доллар кредит ажратилади

    14.07.2020, 22:39

    Ўзбекистоннинг ҳар бир туман ва шаҳарида ҳамда ОТМларида ахборот технологияларига ўқитиш марказлари очилади

    14.07.2020, 22:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.