Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида маълум қилинди.

Фото: Spot

Фармонда янги стадионлар қуриш, футбол мактабларини ташкил этиш, футболни оммалаштириш, ягона электрон чипта сотиш тизимини татбиқ этиш ва бошқа кўплаб тадбирлар қаторида букмекерлик конторалари ҳақида ҳам сўз боради.

Хусусан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлигидан лицензия олиш орқали букмекерлик фаолиятига рухсат берилади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси юридик бўлими бошлиғи Дилшод Норқобиловнинг айтишича, букмекерлик контораларига 2021 йил 1 январдан рухсат берилади.

Аввалроқ ушбу фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган эди.