Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 5-тури доирасида 22 сентябрь, якшанба куни 2 та ўйин бўлиб ўтди.
Люсьен Фавр қўл остидаги Дортмунднинг «Боруссия» клуби меҳмонда Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоаси билан беллашди.
Учрашувнинг 11-дақиқасида «арилар» ярим ҳимоячиси Аксель Витсель Торган Азар узатган тўпни «Айнтрахт» дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 43-дақиқага келиб мезбон жамоа ҳужумчиси Андре Сильва ҳисобни тенглаштирди (1:1). 66-дақиқада эса англиялик Жейдон Санчо жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди (2:1). 88-дақиқада Дортмунд клуби ярим ҳимоячиси Томас Дилэйни автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа беллашув 2:2 ҳисобида якунланди ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Маълумот учун, «Боруссия Дортмунд» 10 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Айнтрахт» эса 7 очко билан 9-ўринни банд қилиб турибди.
Бундеслига
5-тур баҳслари
22 сентябрь, якшанба
«Боруссия М»—«Фортуна Д» 2:1
Голлар: 0:1 — 6 Адамс, 1:1 — 74 Тюрам, 2:1 — 87 Тюрам«Айнтрахт Ф»—«Боруссия Д» 2:2
Голлар: 0:1 — 11 Витцель, 1:1 — 43 Андре Сильва, 1:2 — 66 Санчо, 2:2 — 88, автогол ДилэйниЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)