Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш тўғрисидаги (Кишинёв, 2002 йил 7-октябр) қонун Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Кишинёв конвенцияси ҳуқуқий муҳофазага кириш тартибини белгилайди, ўзаро ҳуқуқий ёрдамнинг турли шакллари ва турларини, уни кўрсатиш тартиби ва шартларини, суд қарорларини ўзаро тан олиш ва ижро этишни ўз ичига олади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)