Магнезит, каолин, фритта, ангоб, пигментлар каби хом ашё божхона божларини тўлашдан озод этилди, бу ҳақда Spot маълумот беради.
Президент қарорига биноан 13 та хом ашё божхона божларини тўлашдан озод этилди.
2021 йил 1 январга қадар олиб келинаётган қуйидаги хом ашё турлари божхона божларини тўлашдан озод этилди:
— пигментлар (3207 10 000 0);— ангоб (3207 20 100 0);— фритта (3207 40 850 0);— сиёҳ, хат ёзиш ва расм чизиш учун туш (3215 90 000 0);— глазурлар (3207 40 850 0);— ленолеум ишлаб чиқариш учун ПВX плёнка (3920 43 100 0);— магнезит (2519 10 000 0);— каолин (2507 00 200 0);— обой ишлаб чиқариш учун полиграфия бўёғи (3215 19 000 0);— обой ишлаб чиқариш учун винилхлорид полимерлари (3904 22 000 0);— обой ишлаб чиқариш учун қопламасиз қоғоз ва картон (4802 40 100 0, 4802 56 200 0, 4810 29 300 0);— гипскартон листларини ишлаб чиқариш учун ўрамлардаги ёки листлардаги қоғоз ва картон (4805 92 000 0);— қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ёғоч целлюлозаси (4703 21 000 9, 4703 29 000 9).
Изоҳ (0)