Жорий йилнинг 22—26 март кунлари футбол бўйича U-23 Осиё чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади.
Аввалроқ ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар мазкур ўйинларни бошқариб бориш учун таклиф олгани ҳақида хабар берилганди.
Жумладан, Шерзод Қосимов ва Алишер Усмонов Вьетнамда бўлиб ўтадиган саралаш баҳсларига ҳакамлик қилади. Улар Таиланд ва Индонезия учрашувини бошқариб боради.
Шерзод Қосимов ўйинда бош ҳакам, Алишер Усмонов эса лайнсмен сифатида ишлайди. Яна бир қанотда қирғизистонлик Замирбек Чиннибеков фаолият олиб боради. Қатарлик Сауд Али Ал-Адба эса тўртинчи ҳакам вазифасини бажаради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)