Бугун, 23 февраль куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Суперлиганинг ўтган йилги чемпиони «Локомотив» ва 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби ОКМК клублари Ўзбекистон Суперкубоги учун майдонга тушди.
Учрашувда «темирйўлчилар» сафида Тимурхўжа Абдуҳолиқов (12) ва Ёван Жокич (74) киритган голларга олмалиқликлар Зафар Полвоновнинг 77-дақиқада киритган голи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Тошкент клуби Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди ва Ўзбекистон Суперкубоги соҳибига айланди.
Ўзбекистон Суперкубоги—2019
23 февраль, шанба
«Локомотив» – ОКМК 2:1
Голлар: 1:0 — 12 Абдуҳолиқов, 2:0 — 74 Жокич, 2:1 — 77 ПолвоновЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)