АҚШ Конгрессида республикачилар ва демократлар Мексика билан чегарада девор қуриш учун маблағ ажратиш бўйича келишувга ва федерал ҳукумат ишининг яна бир марта тўхтаб қолишнинг олдини олишга эришди. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар берди.
Келишув тафсилотлари ошкор қилинмаган.
Бироқ хабарда айтилишича, деворнинг бир қисми — 215 милдан 55 милни қуриш ишлари молиялаштирилади.
Конгресс аъзолари бунга 1,4 миллиард доллар атрофида маблағ ажратишга рози бўлган.
Президент Дональд Трамп чегарада девор қуриш учун Конгрессдан 5,7 миллиард доллар талаб қилишга эришмоқчи.
22 декабрь куни бюджетдаги қарама-қаршиликлар сабабли мамлакатда шатдаун бошланган ва у 25 январгача, АҚШ Конгресси ва Оқ Уй ҳукумат иши маблағларини қисқа муддатга тиклаш бўйича келишувга эришгунча давом этган.
Вақтинчалик келишув 15 февралга қадар амал қилади.
Изоҳ (0)