Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Исроил Мадримов (1 та жанг, 1 та ғалаба) профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади, деб хабар беради GoSport.
Мадримов 9 март куни чемпионлик камарини ҳимоя қилиш учун рингга кўтарилади. Жанг Нью-Йоркдаги Верона шаҳарчасида жойлашган «TurningStone Resort&Casino» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ҳозирча Исроилга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Маълумот учун, Исроил Мадримов WBA Intercontinental камари соҳиби саналади. У 2018 йилнинг 24 ноябрь куни дебют жангидаёқ мексикалик Владимир Эрнандесни (10 та ғалаба, 3 та мағлубият) техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб ушбу камарни қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)